UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12

Луисма Эрнандес: "Ўйлашимча, учинчи гол қайд этилишида хатолик бўлди" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Ўйлашимча, учинчи гол қайд этилишида хатолик бўлди"

Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Металлург" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Мавсум энди бошланди. Мавсумолди тайёргарлик қолган жамоаларга қараганда бошқачароқ бўлгани ўйинда яққол акс этди, сабаби рақиб жамоанинг ритмига қараганда бизнинг ритм пастроқ эди. Шунга қарамасдан, қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимни оладиган бўлсак, ўз хатоларимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. Хатоларни тузатиш мақсадида олдинга қараб ҳаракат қилдик. Бизда ҳам хавфли вазиятлар юзага келди, аммо улар гол билан якунланмади. Агарда ҳужумларимиз якунига етганда, мувозанатни тўғрилашга ҳаракат қилардик. Иккинчи бўлимда ҳам юқори темпда ўйин намойиш этишга ва ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Учинчи гол ўтказиб юборилгач, айрим футболчилар эмоционал тарафдан ўзларини назорат қила олмаганидан бироз хафа бўлдим. Мағлубиятга қарамасдан, футболчиларга ва ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

- Ўтган йил бошида клуб фалсафаси ёш ўйинчиларни тарбиялаб, клубга етказиш эканлигини таъкидлагандингиз. Мавсумлар оралиғида эса бир нечта легионерлар таркибга жалб этилди. Бунда аввалги натижалардан қониқиш бўлмадими ёки клуб ўз сиёсатини ўзгартирдими?

- Ўтган йилги таркибдаги баъзи ўйинчилар бошқа клубларга ўтганлиги сабабли, қолаверса, таркибдаги бошқа футболчиларнинг даражасини ошириш мақсадида легионерларни жалб қилишга қарор қилдик. Уларнинг жамоага мослашиши учун бироз вақт талаб этилади. Улар келгуси ўйинларда ўзларини кўрсата олади деб ўйлайман. 

- Давралар оралиғидаги йиғиндан кўнглингиз тўлдими? 

- Аввалги интервьюларимда айтиб ўтгандим, тайёргарлик борасида бироз кўнглим ранжиганди. Чунки шароитларнинг яхши бўлмагани бугунги ўйинда акс этди. Лекин бу мағлубият учун сабаб бўла олмайди. Ўз устимизда ишлаб, келгуси учрашувларда яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Рақиб жамоани бугунги ғалаба билан табриклаймман. Эндиликда "Навбаҳор"га қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. 

- Йосович ва Дамир Темиров жароҳат олганми? Улар қачон сафга қайтишади?

- Баъзи ўйинчилар мавсумолди тайёргарлик жараёнида жароҳат олди. Дамир Темиров ўтган йили жароҳат олганди, бу йил таркибга қўшилди. Уларнинг тикланиши учун 2-3 ҳафта керак бўлади. 

Ўйинга қайтадиган бўлсам, учрашув бошидаги икки тўп мураккаб вазиятда ўтказиб юборилди. Лекин учинчи гол қайд этилишида хатолик бўлди. Бироқ бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман, сабаби ўйинни қайтадан кўриб, таҳлил қилишимиз керак. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика