Latest news

19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  4 19:00U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 (матнли трансляция)  6 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  4 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  4 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  2 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  4 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  3 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   1 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8

Луисма Эрнандес : "Бугун ВАР йўқлиги панд берди" News

Луисма Эрнандес : "Бугун ВАР йўқлиги панд берди"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Металлург" – "Сурхон" (0:0) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида 

- Тинмай ёғаётган ёмғирдан келиб чиқсак, қийин бўлди. Бундан ташқари, кучли шамол ҳам қийинчилик туғдирди. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман.

- Офсайд туфайли инобатга олинмаган гол ҳақида қандай фикрдасиз?

- Гол урган футболчи билан гаплашганимда у офсайдда бўлмаганини таъкидлади. Бугун ВАР йўқлиги панд берди. Агар тизим бўлганида барчасига ойдинлик киритилган бўларди. Менимча, ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди.

- Шоҳназар Норбековнинг ўйиндан олдин чигил ёзди машғулотлар пайтида жароҳат олиши олдиндан ўйланган режаларингизни ўзгартириб юбордими?

- Бу – футбол. Бунақаси бўлиб туради. Албатта, унинг жароҳати режаларамиз ўзгаришига олиб келди. Унинг ўрнига майдонга тушган футболчи чигил ёзди машқларда иштирок этмагани чакки бўлди. 

- "Металлург" жамоага легионерларни жалб қилмади. Бу борада нима дея оласиз?

- Ўтган йилги мавсум якунида ушбу мавсум учун режалар тузилаётганда асосан, маҳаллий футболчилар билан тўп тепиш вазифаси қўйилганди. Бу менга ҳам маъқул йўл бўлди. Клуб режа асосида фаолият олиб бормоқда.

- Асосий жамоага футболчиларни жалб қилиш мақсадида U-21 жамоаси ўйинларини кузатиб боряпсизми?

- Албатта, нафақат U-21 жамоаси, балки U-19 учрашувларини ҳам кузатиб боряпман. Вагин ва Неъматжонов каби футболчиларимиз уларнинг таркибида майдонга тушишяпти. Ўйлайманки, улар – "Металлург" келажаги. Ҳозирги кунда клубимиз нафақат асосий жамоа, балки "Металлург" қошида очилган академия билан доимий тарзда баҳамжиҳат иш олиб бормоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика