Latest news

18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  0 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  15 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  11 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   23

Луисма Эрнандес: "Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда" News

Луисма Эрнандес: "Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда"

Суперлига 9-туридан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Динамо” (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

 Ўйин ҳақида

-  Ўйин етарли даражада қийин бўлди дейиш мумкин. Учрашувнинг биринчи таймида ташаббус тўлиқ “Металлург” жамоаси томонида эди. Иккинчи тайм бошида эса жароҳат боис дарвозабонимизни алмаштирдик. Шунинг боис гол ўтказиб юбордик. Лекин биз учрашувнинг сўнгги сонияларигача ўзимизнинг футболимизни намойиш этдик: сифатли комбинациялар, сифатли тўп узатишлар ва сифатли гол... Бугунги учрашув нафақат биз учун, балки шаҳримиз учун ҳам жуда масъулиятли учрашув эди. Ўйлашимча зиммамиздаги вазифани биз қониқарли тарзда бажардик. “Динамо” жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди. Охиригача курашди, чиройли футбол намойиш этди.

-  Жамоанинг сўнгги учрашувлардаги қаҳрамони Дамир Темиров тўғрисида тўхталсангиз...

-  Ёш, шунинг баробарида тажрибали ўйинчиларимиздан бири. Ўзининг энг ижобий хислатларини намойиш этиб келаяпти. Фикримча, у Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг яхши ўйинчиларидан бири.

-  “Динамо” сўнгги учта ўйинни сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилаётган голлар эвазига бой беряпти. Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибни қанчалик ўргангандингиз, шу жиҳатларга ҳам эътибор қаратганмидингиз?

-  “Динамо”нинг ўзига хос ўйини мавжуд. Жуда ихчам, ишончли ўйнайдиган жамоалардан. Жамоаларнинг куч ва имкониятларини вақт кўрсатади. Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

-  “Металлург” ҳозирча уй учрашувларида мағлубиятга учрамади, сири нимада?

-  Қаттиқ меҳнат қилаяпмиз, сири шу. Айни пайтда жамоамизнинг жуда кўп ўйинчилари жароҳатдан энди фориғ бўлишди: Фозил Мусаев, Иброҳим Ибрагимов, Зоҳид Абдуллаев... Шунга қарамасдан биз кийиниш хонасида ҳам кўп такрорлаймиз, футбол – жамоавий ўйин. Битта футболчига боғланиб қолмаслигимиз керак. Мени хурсанд қиладиган жиҳати бизда жуда аҳил жамоа бор. Раҳбариятдан тортиб оддий ишчиларгача, Бекобод аҳли ҳам жамоамизнинг бир бўлагига айланган.

-  “Металлург”нинг ғалабаси металлурглар кунини нишонлаган Бекобод аҳлига ажойиб совға бўлди, табриклаймиз.

-  Якшанба кунги тадбирда ўзим ҳам қатнашдим. Тепада ўтириб жудаям чиройли байрамнинг шоҳиди бўлдим. Бугун эса пастда, ўриндиқда ўтириб, шаҳримиз аҳли, мухлисларимиз учун байрам кайфиятини давом эттиришлари йўлида жиддий изландик, тер тўкдик. Энди ғалабадан кейин – байрам байрамга улангандан кейин тин олсак, роҳатлансак арзийди. Металлургчиларни яна бир бор жамоамиз номидан касб байрамлари билан табриклайман. Ўз навбатида кечаги байрамдан кейин қисқа фурсатда майдонни сифатли тайёрлаб берган стадион маъмуриятига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика