Latest news

08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1

Луис Энрике йирик ғалаба ва Германияга қарши бўлажак ўйин ҳақида гапирди News

Луис Энрике йирик ғалаба ва Германияга қарши бўлажак ўйин ҳақида гапирди

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Коста-Рикага қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг (7:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Умуман олганда, 10 кундан бери сизга буни анонс қилиб келаётгандим. Барчаси мана шундай амалга ошса, футбол мўжизавий спорт турига айланади. 

Рақиб осон эмасди ва бизга муаммолар ярата олди. Аммо биз тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ажойиб ўйнадик. 

Ягона вазифамиз - ташаббусга эга бўлиш. Бунинг учун эса бизга тўп керак. Рақиб зерика бошлаганда бўш зона топа олмайди. Биз ажойиб тарзда прессинг қилдик. 16 нафар футболчимизнинг барчаси яхши ўйнади. Аммо ҳали ўрганадиган нарсаларимиз бор. 

Германияга қарши кимлар ўйнашини билмайман. Агар биз мусобақада 7 та ўйин ўтказиб, мақсадимизга эришишни истасак, буни якдил жамоа сифатида амалга оширишимиз керак. Асосий таркиб бунда ҳал қилувчи омил бўлмаслиги лозим. Мен хеч қачон фақат 11 нафар футболчининг ўзини танлаб олмаганман ва бундан кейин ҳам катта эҳтимол бунақа бўлмайди. 

Мақтовлар бўшаштиради. Энди биз Германияга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", - деди Энрике.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика