Latest news

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Луи ван Гал Нидерландия термаси бошқарувидан кетди News

Луи ван Гал Нидерландия термаси бошқарувидан кетди

Нидерландия терма жамоаси мураббийи Луи ван Гал истеъфосини тасдиқлади.

Йил давомида пенальтилар сериясига тайёрланиб, Аргентинага пенальтиларда имкониятни бой бергач “лолар юрти” термаси устози Луи ван Гал истеъфога чиққанини маълум қилди:

"Мен бош мураббий сифатида фаолиятимни давом эттирмайман. Мен фақат шу Жаҳон чемпионати муддатида бу ишни бажардим. Шунинг учун бу менинг сўнгги ўйиним эди.

Мен ажойиб вақт ўтказдим. Бизни чиқариб юборишларини кузатиб туриш жуда оғриқли. Бунинг олдини олиш учун қўлимдан келганини қилгандим.

Бугун тунда ўзимни қоралайдиган ҳеч нарса бўлмади. Биз масъул бўлган, 20 ўйиннинг бирортасида ютқазмадик. Қанчасида ғолиб бўлганимизни билмайман. Сиз буни Google’дан Нидерландия терма жамоаси ва ван Гал, деб қидириб билиб олишингиз мумкин. Мен бугун мағлуб бўлдик, деб ҳисобламайман", – деди у.

2021 йилда учинчи марта Нидерландия бошқарувини қўлга олган Луи ван Гал Жаҳон чемпионати саралаши, Миллатлар Лигаси ва халқаро ўртоқлик ўйинларида 14 ўйинда ғалаба қозонди ва 6 та ўйинда дуранг қайд этилди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика