Latest news

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман" News

Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"

Германиялик афсонавий ярим ҳимоячи, "Бавария" собиқ футболчиси Лотар Маттеус Кейн ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳозир мен дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман. Нафақат голлари туфайли, балки унинг кўп қирралилиги ва ўйнаётган позициялари туфайли ҳам. У ўзининг пас берувчилиги, дриблинг устаси эканлиги билан ажралиб турибди. У — тўпурар, плеймейкер, "бокс-ту-бокс" ўйинчиси. Эрлинг Ҳоланд ва Килиан Мбаппе ўз жарима майдончасига келиб жон ҳолатда ташланганини кўрмаганман, Кейин "Боруссия" билан ўйиннинг 88-дақиқасида тўпга сирғалган ҳолда ташланди. Мен Ҳоланд ва Мбаппе 50 метр ёки ундан узоқроқ масофага пас узатганини ҳам кўрмаганман.

Кейннинг ўйинини кўриб, нега у "Олтин тўп" учун овоз беришда атиги 13-ўринни эгаллади, деган савол туғилади. Агар у шу суръатда давом этса, келаси йили совринни қўлга киритиши мумкин, аммо бу жамоа муваффақият қозонган тақдирдагина амалга ошади.

Роберт Левандовски 2020 йилда "Бавария" билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди ва кейинчалик дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилди, аммо бу икки футболчини солиштириб бўлмайди. Кейн марказ ҳужумчиси ўйинини қайтадан кашф этди, худди Мануэль Нойер бундан ўн ярим йил аввал дарвозабонлар билан қилганидек. Кейн 32 ёшда ва унинг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Мен у билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирган бўлардим", – деди Маттеус.

Rating: +6   

Comments

   
21 oct 17:47:53
Bekzod
Кейнда дриблинг бор деб ойламас эканман дриблинг бн айланиб отишни фарки йокми йоки
   
21 oct 14:27:31
Xondamir Abduhamidov
Imkonsizku undan tashqari yoshi otgan yaxshi formasmda bolsaham
-1   
21 oct 13:52:09
Bratello
Ливерпуль Исак билан Экитеке урнига Харри Кейнни олиши керак эди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика