Льоренте ва Савич "Барса"га қарши ўйиндан сўнг сон жароҳатини олишди. Маркосни Испания терма жамоасида Хиль алмаштиради News

Льоренте ва Савич "Барса"га қарши ўйиндан сўнг сон жароҳатини олишди. Маркосни Испания терма жамоасида Хиль алмаштиради

"Атлетико"нинг икки футболчисида Ла Лига 8-тур доирасидаги "Барселона" (2:0)га қарши ўйиндан сўнг жароҳат аниқланди.

Ярим ҳимоячи Маркос Льоренте ўнг сонидан мушак жароҳатини олди. У тиббий кўрикдан ва физиотерапия муолажасидан ўтади ва индивидуал дастур бўйича ишлайди.

Испания терма жамоаси билан у ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги октябрдаги ўйинларга бормайди - уни "Тоттенхэм" хавбеки Брайан Хиль алмаштиради.

Шунингдек ҳимоячи Стефан Савич ҳам жароҳат олди - унинг чап оёқ сонида мушак жароҳати аниқланган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика