Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди
30 jun 18:18
News


Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди
Қатар терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетегининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб таркиб тажрибали футболчилар билан тўлдирилмоқда.
Испаниялик мутахассис Ҳасан Ал Хайдос терма жамоанинг ЖЧ-2026 4-саралаш босқичи беллашувлари учун рўйхатдан жой эгаллайди.
У етакчилик фазилатларини кўрсатиб, жамоани техник ва руҳий жиҳатдан қўллаб-қуввайтайди деб ҳисобланмоқда. Бундан ташқари, бу мухлисларни ҳам хурсанд қилади.
34 ёшли Ал Хайдос Осиё Кубоги-2023 даги ғолибликдан сўнг – ўтган йили март ойида терма жамоадан кетганини эълон қилган эди.
Тўртинчи босқичга қуръа 17 июль куни Осака шаҳрида ташланади. Унда Индонезия, Ироқ, Ўмон, Қатар, Саудия Арабистони ва БАА кураш олиб боради.
Аввалроқ плей-офф босқичи мезбонлари Қатар ва Саудия Арабистони бўлиши эълон қилинган эди.
Link :
Source : qfa.qa
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments
Б гурух саудия Индонезия умон