Latest news

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  25 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Лондонда афсонавий стадион билан қандай хайрлашишди? (Фото + Видео) News

Лондонда афсонавий стадион билан қандай хайрлашишди? (Фото + Видео)

14 май куни “Тоттенхэм” жамоаси “Уайт Харт Лэйн” стадионида сўнгги учрашувни ўтказди.

Ўша баҳсда "шпорлар" "Манчестер Юнайтед"ни 2:1 ҳисобида таслим этишди. "Қизил иблислар"га қарши беллашув "Тоттенхэм" учун "Уайт Харт Лэйн"даги сўнгги учрашув бўлиб тарихда қолди.

"Тоттенхэм" жамоаси "Уайт Харт Лейн"да 1899 йилдан бери уй учрашувларини ўтказиб келаётган эди.

Афсонавий стадиондаги сўнгги учрашувда лондонликлар Англиянинг энг кўп карра чемпионлари - "Манчестер Юнайтед"ни Виктор Ваньяма ва Харри Кейнларнинг голлари эвазига мағлуб этишди.

Учрашув якунлангач, қадрдон стадион билан хайрлашиш маросими бўлиб ўтди.

"Тоттенхэм" афсоналари (чапдан ўнгга) - Мартин Чиверс, Давид Жинола ва Марк Фалько.

Шу куни хайрлашув маросимида "шпорлар" таркибида тўп тепган собиқ юлдузлар ҳам қатнашишди.

Маросим якунига етмасданоқ мухлислар ўзларини ушлаб тура олишмади ва майдонга тушиб кетишди.

Мухлислар эсдалик учун майдон чимидан бир парчадан юлиб олишди.

Қадрдон стадион билан хайрлаша туриб жуда кўпчиликнинг кўзларига ёш тўлди.

Лондон афсонавий стадион билан шу тариқа хайрлашди. Энди "Уайт Харт Лэйн" тарихда қолди. Айни кунда стадион бузилмоқда. Жамоа кейинги мавсумда уй учрашувларини "Уэмбли"да ўтказади. 2018 йилдан эса 61000 томошабинга мўлжалланган янги стадионга кўчиб ўтади.

Қуйида ўша куни стадионда бўлган мухлисларнинг ҳолатини бироз бўлсада ҳис этишингиз учун кичик видеони жойлаймиз.

TAS-IX эмас



"Тоттенхэм"нинг янги стадиони ҳақида (ФОТО+Видео)

ФОТО. “Уайт Харт Лэйн” стадионининг бузилиши бошланди


Хориж манбалари асосида Толибжон Қосимов тайёрлади

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика