Latest news

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  2 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  13 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  11 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  5 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  9 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

"Локомотив"нинг Доҳага иккинчи ташрифи News

"Локомотив"нинг Доҳага иккинчи ташрифи

Кеча "Насаф" Қаршида ажойиб ўйин кўрсатган ҳолда муҳим ғалабани қўлга киритди. ОЧЛ 3-тур учрашувида "Насаф" ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин жуда қизиқарли кечди. Стадион мухлислар билан тўлиб тошди. Айтиш мумкинки, "Насаф" европача футбол намойиш этиб берди. Рақибга қараганда бўйи паст болалар қатарликларни айниқса иккинчи таймда довдиратиб қўйишди. Ягона гол пенальтидан киритилди. Қизиғи шундаки, "Насаф" ўз майдонидаги иккита учрашувни ҳам 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. Ва иккала гол ҳам стандарт вазиятдан киритилди.

Бугун эса "Локомотив" курашни давом эттиради. "Темирйўлчилар" Доҳада "Ал Дуҳайл" меҳмони бўлишади. "Ал Дуҳайл" бу сиз-у бизга яхши таниш бўлган "Лаҳвия" билан "Қатар СК"нинг жамланмасидир. "Ал Дуҳайл" ОЧЛ дастлабки икки турида ғалабага эришди. Жамоа ҳисобида олти очко бор. "Локомотив" эса битта ғалаба билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Ал Дуҳайл" ички чемпионатда ҳам пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Бу жамоа 51 очко билан биринчи ўринда боряпти. Иккинчи ўриндаги "Ал Садд" ҳисобида 46 очко мавжуд. "Ал Дуҳайл" ўтган турни айнан "Ал Садд"га қарши ўтказиб, 4:3 ҳисобида ғалабага эришди. "Локомотив" эса Навоийда "Қизилқум"ни 3:0 ҳисобида доғда қолдириб қайтди. Ўз тарихида кетма-кет тўртинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган "Локомотив" бугун иккинчи марта Доҳада ўйин ўтказади.

Биринчиси 2015 йил "Ал Садд"га қарши кечганди. Энди эса жамоа "Ал Дуҳайл" меҳмони бўлади. Албатта, "Ал Садд" билан Доҳадаги ўйиндан илиқ хотиралар қолмаган, чунки жамоа 2:6 ҳисобида имкониятни бой берганди. Аммо Тошкентдаги жавоб баҳсида "Локомотив" бу рақибини 5:0 ҳисобида "парчалаб" ташлагани ҳамон ёдимизда.

Кеча "Насаф" бир чиройли ғалабага эришиб дилларни хушнуд қилди. Бугун эса "Локомотив"дан ҳам ижобий натижа кутиб қоламиз. "Насаф" Қатар клубини мағлуб этдими, демак "Локо" ҳам бу мамлакат жамоасини енга олади. Сардор Рашидов айтиб ўтганидек, арабларда пул кучли, ўйин томонлама эса бизникилар кучли. Демак, буни амалда исботлаш керак. "Ал Дуҳайл" - кучли рақиб, лекин бу жамоани ҳурмат қилган ҳолда айта оламизки, "Локомотив" астойдил ўйнаса бемалол Доҳадан ютуқ билан қайтиб келишни уддалайди. Фақат "Зобаҳан" билан ўйин сценарийси такрорланмаса бўлгани.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика