Latest news

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  2 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  6 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

​"Локомотив" янги йил олдидан яна бир трансферга қўл урди News

​"Локомотив" янги йил олдидан яна бир трансферга қўл урди

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ўз таркибини кучайтириш ишларини олиб бормоқда.

Бунга қадар жамоа АГМКда тўп тепган легионер Йован Жокич, ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган сербиялик хужумчи Филип Раевац ҳамда жамоанинг собиқ футболчиси Азизбек Хайдаровни ўз таркибига қўшиб олганди.

"Локомотив"нинг янги мавсум ҳисобидан тўртинчи трансфери элитани тарк этган "Нефтчи" ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев бўлди. Бу хақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди. Мазкур иқтидорли ҳимоячи ўтган мавсумда Суперлигада ёрқин уйинлари билан барчада илиқ таассурот қолдирганди. Бизга маълум бўлишича, Ўлмасалиев ва "Локомотив" келишувга эришган.

Кеча "Локомотив" жамоасининг чемпионлик муносабати ва янги йилга аталган байрам базми бўлиб ўтди. Унда футболчиларга олтин медаллар топширилди. Шунингдек, клуб раҳбарияти бугун, яъни 31 декабрь куни жамоанинг асосий таркиб футболчиларига чемпионлик учун "Жентра" автомобилларини топшириши кутилмокда.

Айни пайтда "Локомотив" жамоасининг бир қатор футболчилари билан шартнома муддати тугаган. Ҳозирча жамоа Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов, Садриддин Абдуллаев каби футболчилари билан янги битимга имзо чеккан. Колган етакчиларга янги шартномалар таклиф этилган. Бироқ улар билан янги келишув ҳали расмийлаштирилмаган. Қайд этиш керакки, жамоанинг қатор футболчиларига АГМК, "Навбахор" ҳамда "Пахтакор" жамоаларидан қизиқиш ва таклифлар мавжуд.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика