"Локомотив" ва "Бухоро" ўртоқлик учрашувида муроса кўчасини танлади News

"Локомотив" ва "Бухоро" ўртоқлик учрашувида муроса кўчасини танлади

Суперлига биринчи даврасининг навбатдаги турига тайёргарлик кўраётган "Локомотив" бугун ўртоқлик учрашуви ўтказди.

"Темирйўлчилар" ТТЙМИ стадионида "Бухоро"га қарши баҳс олиб боришди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусда "Локо" бош мураббийи Андрей Фёдоров дарвозабон Жавоҳир Илёсовни майдонда қолдирган ҳолда барча футболчиларни алмаштирди. 

Ўйинда голлар иккинчи таймда киритилди. Дастлаб ёш футболчи Анвар Алижонов рақиб дарвозасига тўп киритди. "Бухоро" сафида тажрибали Суҳроб Неъматов гол муаллифи бўлди. Шу тариқа ўртоқлик учрашуви 1:1 ҳисоби билан якун топди. 

Ўртоқлик учрашуви. "Локомотив" - "Бухоро" 1:1

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Фаррух Иброҳимов, Кахи Махарадзе, Шуҳрат Муҳаммадиев, Вадим Афонин, Даврон Умиров, Авазбек Ўлмасалиев, Жавоҳир Алижонов, Марат Бикмаев, Кирилл Погребняк. 

Захирадан тушганлар: Шерзод Файзиев, Славко Дамьянович, Жалолиддин Жумабоев, Диёр Туропов, Асадбек Эргашев, Тохир Рафаэлов, Шаҳзод Шайманов, Жамшидбек Саидвоққосов, Анвар Алижонов, Ражаббоев Абдумутал.





Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика