Latest news

21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  1 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  2 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  6 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7

"Локомотив": Туркиядаги тўртинчи назорат ўйинида "Черноморец" ишончли ҳисобда мағлуб этилди News

"Локомотив": Туркиядаги тўртинчи назорат ўйинида "Черноморец" ишончли ҳисобда мағлуб этилди

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган "Локомотив" (Тошкент) бугун Украинанинг "Черноморец" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди.

Унда "Локомотив" ишончли ҳисобда ғалабага эришди, 3:1. Баҳснинг 13-дақиқасида Марат Бикмаев супер голи билан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай украиналиклар сардори Сергей Политило ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда Олег Зотеев ва Маруф Жумаевнинг голларига рақиблар жавоб қайтара олишмади. Шу орқали "Локомотив" Туркиядаги йиғинлар доирасидаги тўртинчи назорат ўйинида ғалабага эришди.


"Локомотив" - "Черноморец" 3:1

Голлар: Марат Бикмаев (13, 1:0), Сергей Политило (24, 1:1), Олег Зотеев (61, 2:1), Маруф Жумаев (87, 3:1).

"Локомотив": Зафар Сафаев, Махди Абдураимов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Дилшоджон Комилов, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Шерзоджон Комилов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Маруф Жумаев, Марат Бикмаев, Анваржон Алижонов, Али Абдураҳмонов

Захирадан тушганлар: Рустам Нартаджиев, Олег Зотеев, Жалолиддин Жумабоев, Исломжон Қобилов, Манучеҳр Сафаров, Жавоҳир Абдуалимов, Лазизбек Мирзаев, Санжар Қодирқулов, Рустам Соиров, Шиме Жужул.

"Черноморец": Данило Варакута, Андрей Шторгин, Денис Василев, Лука Гучек, Максим Билий, Родион Плакса, Сергей Политило, Даниил Алефиренко, Станислав Урсолов, Олександр Гладкий, Кевин Кубемба.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика