Latest news

16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  5 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  5 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  5

“Локомотив” стадионида оилавий суратга тушинг ва Самарқандга оилавий саёҳат қилинг News

“Локомотив” стадионида оилавий суратга тушинг ва Самарқандга оилавий саёҳат қилинг

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда ички туризм ривожлантириш ва спортни хусусан футболни оммалаштириш бўйича юртимизда кўп қарорлар қабул қилинмоқда.

“Локомотив” футбол клуби ҳам ушбу йўналишда олиб борилаётган барча ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.

Олдинроқ хабар бериб ўтганимиздек Пепси Суперлигасининг 11 турида “Локомотив” ва “Бухоро” жамоалари ўзаро куч синашадилар. Ушбу ўйинда сиз қимматбаҳо ютуқларни қўлга киритиш билан бирга фарзандларингиз билан мароқли ҳордиқ чиқаришингиз мумкин.
“Локомотив” футбол клуби ва клуб бош ҳомийи Ўзбекистон Темир Йўллари АЖ томонидан  стадионга оилавий ташриф буюрган мухлислар учун ҳам алоҳида ўз совринларини ютуқ сифатида таклиф этади.

Сиз мухлислардан фақат оилавий тарзда суратга тушиб уни “Локомотив” матбуот хизматига юборсангиз кифоя. Сиз юборган расмлар клубнинг расмий Телеграм каналида эълон қилинади ва овоз бериш йўли билан аниқланади. Энг кўп овоз олган оилавий расм эгаси эса фарзандлари билан Самарқанд шахрига 4 кишилик “Афросиёб” поездида саёҳат қилиш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга ушбу расм стадионда жойлашган катта экранда ва стадион ҳудудига намуна сифатида қўйилади. Ютуқлар сони ва бошқа имкониятлар турдан турга кўпайиб боради. Имкониятни қўлдан бой берманг ва стадионга ташриф буюринг.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Бухоро” учрашувига кириш текин. Чипталар “Локомотив” стадиони кассаларида тарқатилади. Ўйин 11 май куни соат 20:30да бошланади. Барча футбол ишқибозларини оилавий ташрифини кутиб қоламиз.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика