Latest news

21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 21:00"Истанбул Башакшехир" — "Бешиктош". Таркиблар маълум  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  1 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  6 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  10 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  5 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  4

«Локомотив» – «Қўқон-1912» превью News

«Локомотив» – «Қўқон-1912» превью

Эртага Олий лига 25-турида “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентда “Локомотив” клуби меҳмони бўлади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

“Локомотив” ва “Қўқон-1912” клублари бундан олдин олий лигада  уч марта тўқнаш келишган. Учрашувларининг иккитасида “Локомотив” ғалаба қозонган. Битта баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 6:3 “Локо” фойдасига. Ўтган йили Тошкентдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Темурхўжа Абдухолиқовнинг урган ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилганди – 1:0.

Қўқонда ўтказилган биринчи давра учрашувида эса “Темирйўлчилар” 3:1  ҳисобида ғалаба қозонишган. Айтганча, ўтган йили 16 октябрь куни Қўқондаги бўлиб ўтган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Ҳакамлар

“Локомотив” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувни Ҳасан Рўзиев бошқариб боради.

Олий лига
25-тур
«Локомотив» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: С. Ризаев.

Умуман олганда, Рўзиев бу  йил “Қўқон-1912” жамоаси иштирокидаги иккита баҳсни бошқариб борган. Қўқонда “Бухоро”га қарши ва Муборакда бўлиб ўтган “Машъал”га қарши кечган ўйинларни Рўзиев бошқарган.

Бошланиш вақтлари

Мазкур учрашув 14 октябрь  куни соат 17:00да бошланиш режалаштирилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика