Latest news

16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3

"Локомотив" қандай чемпион бўлди? News

"Локомотив" қандай чемпион бўлди?

Миллий чемпионатимизда навбатдаги мавсум ўз ниҳоясига етди. Олий лига тугашига бир тур қолганида “Локомотив” ўз тарихида иккинчи бор чемпионликни қўлга киритди.

“Темирйўлчилар”нинг чемпион бўлиши учун 67 очко етарли бўлди ва жамоа охирги турда “Бунёдкор”ни ҳам мағлуб этиб, жами 70 очко тўплаган ҳолда мавсумни якунлаб қўйди. Хўш, “Локомотив” қандай қилиб чемпионликни қўлга киритди? Бу жамоанинг чемпион бўлишида кўпроқ қайси омиллар муҳим роль ўйнади? Қуйида шулар ҳақида тўхталишга ҳаракат қиламиз.

Рақамлар нима дейди?

Футболда ғолиблар муҳокама қилинмайди деган гап бор. Шундай экан, “Локомотив”нинг чемпионлигига шак-шубҳа йўқ, жамоа мавсум давомида бунга ҳақли эканлигини исботлаб келди. Олий лигада бошқа ҳеч бир жамоа "темирйўлчилар"га жиддий қаршилик кўрсата олмади ва айтиш мумкинки, бу йил очколар борасида қувлашмачоқ ўйналмади, “Локо” ўз очколарини йиғиб якка ҳокимлик қилишда давом этди.

Статистикага мурожаат қилсак, “Локомотив”нинг ўтган йил 74 очко йиғганига гувоҳ бўламиз.  Бу мавсум эса жамоа 70 очко тўплаш билан кифояланди. Қолаверса, “темирйўлчилар” ўтган йил 23та ўйинда ғалаба қозонишганди, бу сафар ғалабалар сони 22та бўлди. Тўплар нисбатида ҳам устунлик ўтган йилги “Локо” томонида. Жамоа бу мавсум 67та гол уришнинг уддасидан чиққан бўлса, ўтган йил 77 бор рақиблар дарвозасига тўп киритганди. Демак, “Локо” бу йил аввалги мавсумга қараганда 10та кам гол урди.

Яна бир рақам шуки, “Локомотив” бу мавсум тўртта ўйинда рақибларига ютқазди. Битта мағлубият уйда рўй берди: “Пахтакор” билан кечган баҳсда. Яна уч мағлубият сафар баҳсларида кузатилди: “Шўртан”, “Бунёдкор” ва “Насаф”га қарши ўйинларда. Аммо барибир ички чемпионатимизда “Локомотив”га тенг келадиган жамоа топилмади.



"Локо" кимларни ҳар иккала ўйинда мағлуб этди?

Олий лигада чемпион бўлиш учун бирорта рақибни фақат уйда ёки сафарда мағлуб этишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун имкон қадар иккала учрашувда ҳам ғолиб бўлиш талаб этилади. “Локомотив” бу йил олий лиганинг еттита жамоасини иккала баҳсда ҳам (уйда ва меҳмонда) мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олди. Булар - “Бухоро”, “Олмалиқ”, “Қизилқум”, “Динамо”, “Сўғдиёна”, “Обод” ва “Металлург” клублари.

Шуни айтиш лозим, баъзи сабабларга кўра “Локомотив” “Металлург”га қарши иккала учрашувни ҳам ўз майдонида ўтказди. Иккала ўйин натижасига кўра “Локомотив” “Бухоро”ни умумий ҳисобда 4:1, “Олмалиқ”ни 8:1, “Қизилқум”ни 4:0, “Сўғдиёна”ни 7:0, “Обод”ни 10:1 ва “Металлург”ни 5:2 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Йирик ҳисобли ғалабалар

“Локомотив” ушбу мавсумда етти бор йирик ҳисобда зафар қучишнинг уддасидан чиқди. Шундан бештаси уйда ва иккитаси сафардаги баҳсларда рўй берди. Хусусан жамоа ўз майдонида “Олмалиқ” (5:0), “Қўқон-1912” (3:0), “Сўғдиёна” (3:0), “Нефтчи” (4:0), “Обод” (7:0) клублари билан кечган баҳсларда йирик ҳисобда ғолиб бўлишни уддалади. Сафарда эса “Динамо” (5:1) ва “Сўғдиёна” (4:0) йирик ҳисобда доғда қолдирилди. Эътибор берсангиз, бу йил “Локо” “Сўғдиёна”га қарши иккала беллашувни ҳам йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилган.

Кетма-кет ғалабали сериялар

Чемпионатни сафарда “Машъал”га қарши 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган “Локомотив” шундан сўнг қаторасига уч ўйинни ўз фойдасига ҳал этди. Жамоа сафарда “Шўртан”га имкониятни бой бергач, кейинчалик яна учта ўйинда ғалабага эришди. Биринчи давра тугашига тўрт тур қолганида эса жамоа қаторасига уч бор яна уч очколи бўлди.

“Локомотив” иккинчи даврани ғалаба билан бошлай олмади. Жамоа ўз майдонида “Машъал” билан дуранг ўйнади. Аммо шундан сўнг кетма-кет тўрт ўйинни ўз фойдасига ҳал этди. Орада иккита мағлубиятдан сўнг жамоа яна тўртта беллашувда ғолиб чиқди. Иккита мағлубият “Насаф” ва “Пахтакор” билан кечган баҳсларда рўй берди.

Жамоа сафарда “Нефтчи” билан дуранг қайд этгач, охирги уч учрашувни ҳам ўз фойдасига ҳал этди. Шундай қилиб мавсум бошидан бери “Локомотив” кетма-кет олти бор ғалабали серия қайд этишга муваффақ бўлди.


Чемпионликка таъсир кўрсатган бошқа омиллар

Шу ўринда чемпионликка таъсир кўрсатган бошқа омиллар ҳақида гапирмасак бўлмайди. Аввало чемпион жамоанинг ўзидан бошласак, “Локомотив”нинг деярли ўзгармаган таркиби ва ўйин услуби чемпионлик учун муҳим аҳамият касб этди. Тўғри, ўтган йилги таркибдан Сервер Жепаров, Артур Геворкян каби футболчилар жамоани тарк этишди, лекин бу ҳам “темирйўлчилар”ни унчалик кучсизлантириб қўймади.

“Локомотив” биринчи даврани пешқадам сифатида якунлаганди. Жамоа энг яқин таъқибчиси “Қўқон-1912”дан 8 очкога ўзиб кетганди. Аммо қўқонликларнинг совринли ўринлар учун кураша олмаслиги маълум бўлиб қолди. Бу жамоа якунда 9-ўринни эгаллади. “Қўқон-1912” иккинчи ўринда бораётган бир пайтда “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” каби ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўядиган жамоалар ҳали ўзларига келиб олишмаганди.

Хусусан “Пахтакор”да биринчи давранинг ўзидаёқ тўрт марта бош мураббий ўзгарди. “Бунёдкор” Сергей Лушан бошчилигида мавсумни яхши бошлай олмади. Жамоа Миржалол Қосимов қайтганидан сўнггина аввалги мавқеига қайтди. “Насаф” эса биринчи даврада кўп очко йўқотди, бундан табиийки “Локомотив” устамонлик билан фойдаланиб қолди ва асосий рақибларининг бир қатор ички муаммолари туфайли пешқадамликни ҳеч кимга бермай иккинчи даврада ҳам асосий таъқибчисини 8 очкога ортда қолдирган ҳолда чемпион бўлди.


Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика