Latest news

08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  1 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  2 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  49 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0

“Локомотив” ПФК барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклайди! News

“Локомотив” ПФК барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклайди!

“Локомотив” профессионал футбол клуби халқимизни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами билан муборакбод этади.

Мустақиллик ҳеч шубҳасиз ҳар бир иснсонга берилиши мумкин бўлган энг олий неъматдир!

Бу йил давлатимиз ҳурриятига 25 йил тўлди. Ўтган вақт оралиғида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бунёдкорлик йўлида шаҳар ва қишлоқлар замонавий кўриниш олди, жойларда янги ва равон йўллар, кўркам иншоотлар барпо этилди. Халқимиз мустақил бўлгач, ўз она тилига,

миллий валютасига ва энг асосийси ўз Конституциясига эга бўлди.

“Локомотив” футбол клубининг бош ҳомийси – “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти томонидан Мустақилликка эришганимиздан сўнг бир қатор ишлар амалга оширилди. Янги йўллар ва янги бекатлар қурилиб фойдаланишга топширилди. “Афросиёб” тезюрар поездининг йўлга  қўйилиши, “Қамчиқ” туннелининг очилиши, Тошкент – Андижон йўналиши бўйлаб йўловчи позеднинг қатнаши ҳамда темирйўл соҳасига оид бошқа янгиликлар – буларнинг барчаси айнан Мустақлллик туфайли дея баралла айта оламиз.

Давлатимиз Мустақил бўлгач, спортга бўлган эътибор ошди. Шахсан Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Миллий олимпия қўмитаси ҳамда бошқа бир қатор спорт ташкилотлари ташкил этилди. Ўзбекистон бўйлаб бошқа соҳалар қатори спорт ривож топди. Яқинда бўлиб ўтган Рио-2016 Олимпиадасидаги ютуқлар ҳам айнан Мустақиллик, ёшларга берилаётган имконият туфайлидир.

“Локомотив” футбол клуби ўзи иштирок этаётган барча турнирларда муваффақиятли одимини давом эттиряпти. Насиб қилса, футболчиларимиз мухлисларга совринли ўринларни қўлга киритиш орқали қувонч улашади деган умиддамиз.

Маълумки, бу йил Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил тўлди. Шу муносабат билан “Локомотив” футболчилари халқимизни ўзгача тарзда табриклашни лозим топишди. Қуйидаги суратга эътибор берсангиз, ҳар бир футболчи қўлида биттадан рақам. Пастки қаторда ўтирган тўрттала ўйинчимиз 

ҳам 1991 йилда туғилган ва улар 25 ёшни қарши олишди. Булар – Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев ва Бобир Тиллабоев.

Юқори қатордаги футболчиларимиз зса (чапдан бошлаб Шерзод Файзиев, Санжар Шоаҳмедов, Садриддин Абдуллаев, Маъмур Икромов, Икром 

Алибоев) 2016 ва #25 ёзувини кўтаришган. Бу эса 2016 йил давом этаётганидан ва Мустақил бўлганимизга 25 йил тўлганидан дарак беради.

“Локомотив” ПФК яна бир бор юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклайди. Тинчлигимизга кўз тегмасин, осмонимиз доим мусаффо бўлсин, халқимиз бахтига Юртбошимиз омон бўлсинлар!

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика