Latest news

20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  4 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  2 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  3 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  3 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12

"Локомотив" ўз майдонида бешинчи марта Саудия Арабистони клубига қарши News

"Локомотив" ўз майдонида бешинчи марта Саудия Арабистони клубига қарши

Эртага "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси 4-турида майдонга тушади.

Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби билан кечадиган учрашув "Локо" учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс соат 18:00да бошланади. 

Гуруҳдаги вазият 

Ортда қолган уч ўйиндан сўнг "Локомотив" 3 очко тўплаб қуйи ўринда боряпти. Лекин ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. "Темирйўлчилар" гуруҳ босқичининг кейинги уч ўйинидан иккитасини ўз уйларида ўтказишади ва бу ўйинларда "Локо" ғалабага эришса гуруҳдан чиқиш учун ажойиб имкониятга эга бўлади. 

Фақат бунинг учун эртага дастлабки қадамни ташлаш керак. "Ал Иттиҳод" ўзига яраша кучли клуб, бу жамоа ўз майдонида ўтган беллашувда 3:2 ҳисобида зафар қучди. "Локо" 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётиб вазиятни ўнглай олганди, бироқ сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти бироз қимматга тушди. Аммо юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳаммаси "Локо"нинг ўз қўлида. Жамоа кейинги баҳсларни ижобий якунласа бемалол ўз олдига қўйган илк вазифани уддалай олади. 

Ўйинолди тадбирлар 

"Ал Иттиҳод" 19 апрель куни чартер рейс билан юртимизга етиб келди. Жамоа аъзолари "Hyatt Regency" меҳмонхонасига жойлашишди. "Ал Иттиҳод" эртаси куни "Локомотив"га қарашли ТТЙМИ стадионида машғулот ўтказди. Жамоанинг бугунги расмий машғулоти ҳам шу стадионда бўлиб ўтди. Бунинг сабабини қуйироқда келтириб ўтамиз. 

Бугун соат 12:00да ҳар икки жамоа расмий вакиллари ҳамда учрашувга алоқадор масъуллар иштирокида анъанавий митинг ўтказилди. Унда эртанги ўйин билан боғлиқ масалаларга ойдинлик киритиб олинди. Табиийки йиғилишда мухлисларни энг кўп қизиқтирадиган савол жамоаларнинг қайси либосда тўп тепиши бўлади. Эртага "Локомотив" бу мавсум ҳисобидан биринчи марта қора либосларда тўп тепади. Ишқбозлар "темирйўлчилар"ни асосан қизил ва оқ формада кўриб ўрганиб қолишган. Лекин эртага бошқача бўлади: "Локо" тўлиқ қора либосда майдонга тушади.

 

Бугун шунингдек, ўйин олдидан матбуот анжумани ҳам ташкил қилинди. Дастлаб меҳvонлар устози Хосе Луис Сиерра, ундан кейин эса "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Бунда жамоа етакчиларидан бири Сардор Мирзаев бош мураббийга ҳамроҳлик қилди. Матбуот анжумани одатдагидек ўтди. Ҳар икки мураббий ўз қарталарини очишни истамади ва буни тўғри тушунса бўлади. Фақат иккала мутахассис ҳам ўз жамоаси фақат ғалаба учун тўп тепишини айтиб ўтди. 

Ўйин бўладиган майдондаги машғулот 

"Локомотив" режага кўра 16:45дан бошлаб ўйин бўладиган стадионда бир соат машғулот ўтказиши лозим эди. Бироқ кун бўйи ёққан ёмғир туфайли жамоа аъзолари чигалёзди машқларни ичкарида бажаришди. Майдонга чиққач эса футболчилар асосан тўп билан муомалада бўлишди. Шундай қилиб "Локомотив" 20 дақиқа ичкарида, 40 дақиқа майдонда шуғулланди. Бунга сабаб майдон ҳолатини эртанги ўйинга яхши сақлаш эди. 

"Ал Иттиҳод" эса соат 18:00дан бошлаб шу стадионда шуғулланиши лозим эди. Бироқ жамоа бош мураббийи майдон ҳолатини кўздан кечиргач, учрашув комиссари билан келишган ҳолда футболчиларини яна ТТЙМИ стадионига олиб боришни маъқул кўрди. Бунга сабаб сифатида чилилик мураббий ТТЙМИ стадиони меҳмонхонага бирмунча яқин эканини ҳамда ўйин бўладиган майдонда шуғулланмаса ҳам ҳеч нарса қилмаслигини маълум қилди. Шундай қилиб "Ал Иттиҳод"нинг бугунги машғулоти ҳам институт майдонида кечди.

 

Бешинчи ўйинда ғалаба кутамиз 

Эртага "Локомотив" ўз майдонида "Ал Иттиҳод"га қарши иккинчи марта баҳс олиб боради. Биринчиси 2016 йил ўтказилган бўлиб, 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Ўшанда "темирйўлчилар" сафида Сардор Мирзаев тўп киритган. Умуман олганда эртанги беллашув "Локомотив"нинг Саудия Арабистони клубларига қарши ўз уйидаги бешинчи баҳси бўлади. 

Биринчи бор жамоа 2015 йил "Ал Ҳилол"га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Ундан кейин бир йил ўтиб "Ал Иттиҳод" билан 1:1 ўйнаган. Гуруҳдан чиққан "Локо" мусобақанинг 1/8 финалида "Ал Ҳилол"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. "Темирйўлчилар" бу учрашувни "Бунёдкор" стадионида ўтказганини мухлислар яхши эслайди. 

2017 йил эса жамоа "Ал Таавон" билан куч синашиб, голларга бой ўйинда 4:4 ҳисоби қайд этилган. Ва мана энди эртага бешинчи тўқнашув ўтказилади ва бу ўйинда "Локо"дан фақат ғалаба кутиб қоламиз. Тўғри, "Ал Иттиҳод" Осиёда ўзига яраша номдор клуб, бироқ ҳозирги жамоани бемалол мағлуб этса бўлади. Хуллас ҳаммаси "Локомотив"нинг ўз қўлида. 

Ўйлаймизки, эртага ўйиндан кейин ТТЗ даҳасида байрам бошланиб республикамизнинг турли жойларига уланиб кетади. Мухлислар "Локо"нинг ғалабасини соғинган. Буни жамоа аъзолари ҳам жуда яхши тушуниб туришибди. Эртанги ўйинда мухлисларнинг далдаси "Локомотив"га куч бағишлайди. Жамоа "Ал Иттиҳод"дек номдор клубни мағлуб этиш учун бор имкониятини ишга солади. Ишқибозларни эса ажойиб футбол спектаклига таклиф этиб қоламиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика