Latest news

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  0 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1

“Локомотив” Остон Ўрунов ва яна беш футболчини таништирди News

“Локомотив” Остон Ўрунов ва яна беш футболчини таништирди

24 июль куни Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” клуби иккинчи даврадан олдин ўз таркибига қўшиб олган футболчиларни таништирди.

Ёзги трансфер ойнаси вақтида “темирйўлчилар” сафини Остон Ўрунов (“Навбаҳор”), Медина Смит (“Қизилқум”), Жавоҳир Эсонқулов (“Қўқон-1912”), Жавоҳир Соҳибов (“Сўғдиёна”), Иброҳим Ғанихонов (“Пахтакор”), Тохир Рафаэлов (эркин агент) каби футболчилар тўлдиришди. 

Таништирув маросимида клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов ва янги футболчилар иштирок этишди. Фақатгина Жавоҳир Эсонқулов тиббий кўрикдан ўтаётгани сабабли тадбирга кела олмади. 



Дастлаб Тўлабек Акрамов ўз фикрларини билдирди: 

“Иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирадиган бўлсак. Жамоамиз одатда ёзги танаффусни хорижда ўтказарди. Аммо давралар оралиғи қисқа бўлгани сабабли ва асосий футболчиларимизнинг кўпчилиги январь ойидан буён дам олмагани туфайли Тошкентда йиғин ўтказишга қарор қилдик. 

Йиғин вақтида мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатига эътибор қаратишди. Бир нечта ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтди. Жамоамизни Азизбек Ҳайдаров ва Ҳусниддин Ғофуров тарк этишди. Уларнинг ўрнини ёш футболчилар билан тўлдиришга қарор қилдик. “Локомотив” тажриба ва ёшлар уйғунлигига урғу беришди. 

- Амалга ошмаган трансферлар бўлдими? 

- Ҳа албатта. Аммо унинг исмини айта олмайман. Бу клуб сири бўлиб қолсин. 

- Ёшлар жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзенинг кетишига нима сабаб бўлди? 

- Тимур Кападзе биринчи давра тугашидан олдин раҳбарият билан учрашиб Суперлига клубларидан бирида ишлаш ниятида эканлигини маълум қилди.  Унга омад тилаб хайрлашдик. Кападзе учун эшигимиз доимо очиқ. 



- Одатда клубларда молиявий имконияти пасайганида ёшларга эътибор қарата бошлайди. “Локомотив”да молиявий ҳолатида ўзгариш содир бўлдими? 

- Молия томонлама ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Уч йилдан буён чемпионликка эришиб келаяпмиз. Жамоа ўзагини ташкил этувчи футболчилар 30дан ошган. Уларга ўринбосар тайёрлаш керак. Бунинг учун анча вақт кетади. 

- Янги футболчилар билан қанча муддатга шартнома имзоланди ва уларнинг трансфер нархлари ҳақида маълумот берсангиз. 

- Фақат Остон Ўруновнинг трансфери учун 343 миллион сўм тўлаб бердик. Қолган футболчилар эркин агент сифатида қўшилди. Медина Смит Латвиянинг “Спартак” клубидан ижарага олинган. Футболчилар билан мавсум охиригача шартнома имзоланган. 



Шундан сўнг янги футболчиларга “Локомотив” клуби либослари тақдим этилди. 

Унга кўра Остон Ўрунов – 6, Жавоҳир Соҳибов – 15, Медина Смит – 22, Тоҳир Рафаэлов – 40, Иброҳим Ғанихонов – 18, Жавоҳир Эсонқулов – 21 рақамларида ўйнайдиган бўлишди.  

Футболчилар “Локомотив”га ўтиш қандай амалга ошгани ҳақида гапириб ўтишди. 

Остон Ўрунов: “Ўтган йил қишда ҳам клубдан таклиф тушган эди. Аммо ўшанда трансфер амалга ошмаганди. “Навбаҳор”да 6 ой ўйнашга кейин “Локомотив”га ўтишга қарор қилгандим. “Навбаҳор”дан кетиш жуда қийин бўлди. Клуб раҳбарияти ва мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Келажакда ўсишга эришиб Европага кетишни истайман“.

Жавоҳир Соҳибов: “Оғир жароҳат олганимдан кейин “Сўғдиёна” сафига бориб қўшилгандим. Самвел Бабаяннинг таклифи билан “Локомотив”га келдим. Агар рақобатдан қўрққанимда футболчи бўлмасдим. “Пахтакор”дан ҳам рақобат туфайли кетмаганман, жароҳат туфайли кетганман. “Локомотив”да ўзимни кўрсатишга ва олдинги формамга қайтишга ҳаракат қиламан”. 



Иброҳим Ғанихонов: Фаолиятим давомида “Пахтакор”да ўйнаганман. Аммо жароҳат олдим ва имконият кам берилди. Шу боис “Локомотив”га кўчиб ўтдим”. 

Тоҳир Рафаэлов: “Фаолиятимни Янгиер академиясида бошлаганман. Самвел Бабаян мени “Локомотив”га таклиф қилдилар. “Локомотив” фаолиятимдаги илк профессионал клубим бўлди. 

Медина Смит: “Локомотив”ни Ўзбекистондаги энг яхши клуб деб биламан. Футболчи сифатида ўсиш учун энг идеал клуб деб биламан. Ҳали ёшман, клуб учун боримни беришга ҳаракат қиламан. Самвел Бабаян билан “Спартак” Юрмала клубида бирга ишлаганман. Унинг услуби жуда ёқади. Ўйинчиларга нисбатан муносабати, истаган нарсасини етказиб бериши, профессионаллик ҳислатларини ҳурмат қиламан”. 


Таништирув маросимидан фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ


фото: Жаҳонгир Файзуллаев



Нарзулла Сайдуллаев

Rating: -115   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика