Latest news

12:55ДИҚҚАТ АУКЦИОН!  1 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  0 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  4 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  10 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  2 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  18

"Локомотив" ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади News

"Локомотив" ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади

22 апрель куни Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" учрашуви бўлиб ўтади.

"Локомотив" учун ниҳоятда муҳим бўлган баҳс "Локомотив" стадионида ўтказилади ва 18:00да бошланади. Эртага, яъни 21 апрель куни эса ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилади. 

"Локомотив" стадиони матбуот анжуманлар залида ўтказиладиган тадбир соат 16:00да бошланади. Бунда дастлаб "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Жосе Луис Пандо ҳамда жамоанинг бир нафар футболчиси саволларга жавоб қайтаради.

Соат 16:20дан бошлаб эса "Локомотив" устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бири журналистлар билан мулоқот қилади. Мазкур матбуот анжуманига спорт соҳасида фаолият юритаётган журналистларни таклиф этиб қоламиз. 

Эртага шунингдек, ҳар икки жамоа "Локомотив" стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказади. "Локомотив" иштирокидаги машғулот соат 16:45да, "Ал Иттиҳод" машғулоти соат 18:00да бошланади. Ҳар икки машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика