Latest news

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  32 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  11 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

"Локомотив" "Нефтчи"га қарши тайёргарликни бошлади News

"Локомотив" "Нефтчи"га қарши тайёргарликни бошлади

Тошкент, 20 март - Бугун "Локомотив" клуби, марказий стадионида йиғилиш ўтказиб, Олий Лига 2-тур бахсларига тайёргарликни бошлаб юборди.
Ёмғир ёғишига қарамай футболчилар астойидил машқ қилдилар. Жамоада оилавий сабабларга кўра, Олег Зотеев (яқинда фарзандлик бўлганди), Алишер Шоғуломов (Олимпия терма жамоаси йиғинларига чақирилган) ва Бобур Йўлдошев (асосий терма жамоа йиғинларида) кўринмадилар.

Машғулотларга мураббийлар Андрей Микляев ва Марат Мифтахутдиновлар бош-қошлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Футбол бўйича "XXIV Ўзбекистон Чемпионати" нинг 2-турида ўрин олган, "Локомотив" - "Нефтчи" ўйини, Тошкентда. ТашИИТ (Темирйўлчилар Институти) стадионида бўлиб ўтади.

Барчани стадионга 15:00 да таклиф қилиб қоламиз. Учрашув олдидан эстрадамиз юлдузлари иштирокида концерт дастури ва "Локомотив" учун чемпионатнинг расман очилиш маросими бўлиб ўтади.

Стадионга кириш бепул. Учрашувдан сўнг журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика