Latest news

14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  1 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  3 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  5 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  8 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  43 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7

“Локомотив”, “Насаф” ва “Бухоро” клуби директорлари "Эвертон"да малака оширишади News

“Локомотив”, “Насаф” ва “Бухоро” клуби директорлари "Эвертон"да малака оширишади

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Англияга ташрифи чоғида Англия Футбол Ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, келгусида икки Ассоциация ўртасида ҳамкорлик қилиш ва ўзаро тажриба алмашиш борасида суҳбатлашган ва бу борада икки томонлама келишувга эришилган эди.

Ушбу келишув асосида, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Суперлигада иштирок этувчи клублар директорлари, шунингдек, Англиянинг “Эвертон” ва “Арсенал” каби гранд клубларига бориб, у ерда тажриба ва малака оширишлари лозим эди.

Таъкидлаш лозим, бугун ушбу ҳамкорлик доирасида илк келишув амалга оширилди. Унга кўра, Ўзбекистон Суперлигаси клублари, жумладан, “Локомотив”, “Насаф” ва “Бухоро”клублари директорлари Англиянинг “Эвертон” клубида малака ошириш учун Англияга жўнаб кетишди. Клублар раҳбарлари “Эвертон”га ташрифи давомида у ердаги инфратузилма ва шароитлар, футбол соҳасида Англияда қўлланилаётган янги технологиялар борасида тажриба тўплайдилар.

Маълумки, Англия футбол инфратузилмаси, академиялар нуфузи ва бошқа бир нечта жиҳатлар борасида дунёда етакчилардан ҳисобланади ва шу боис клуб раҳбарларини у ерга жўнатиш ва тажриба орттиришлари учун ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан шароитлар яратилди. Бу эса, биринчи навбатда Лига савияси, футбол инфратузилмаси ривожи учун ютуқдир.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистондаги бошқа клублар вакилларини ҳам Англияга малака оширишга жўнатиш учун бошқа келишувлар ҳам амалга оширилмоқда. Шунингдек, клублар директорларини Голландиянинг “Аякс” клубига ҳам юбориш борасида айни дамда музокаралар олиб борилмоқда. Бу борада, ҳар иккала мамлакат футбол ассоцияциялари билан ҳамкорлик келишувига эришилган.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика