Latest news

13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  0 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  3 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  2 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  0 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  6 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  3 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  3 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  17 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  12

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига ташриф буюринг News

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига ташриф буюринг

Ўзбекистон Суперлигаси-2018 эртага 2-тур учрашувлари билан давом эттирилади.

Тур доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашувлардан бирида Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони - "Локомотив" Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашув "Локомотив" стадионидаги янги мавсумдаги очилиш баҳси бўлади.  Шу боисдан "темирйўлчилар" жамоаси мазкур ўйинга анча жиддий ҳозирлик олиб борди.  Ўйинни юқори савияда ўтказиш мақсадида "Локомотив" стадионида ҳам айрим таъмирлаш ишлари олиб борилди.  Стадионда оилавий сектор ташкил этилди.  Энди стадионга фарзандлари билан биргаликда ташриф буюрадиган мухлислар учун ҳам қулайликлар яратилди.  Шунингдек,  "Локомотив" расмий дўкони ҳам фаолият кўрсата бошлади.  Клуб расмий дўконида ишқибозлар клуб атрибуткалари,  жамоа либослари ҳамда спорт кийимларини ҳарид қилишлари мумкин.

9 март куни бўлиб ўтадиган учрашувда "Локомотив" стадионининг 1-8 секторлари учун билетлар бепул тарзда тақдим этилади.  Қолаверса,  ўйин бошланиши олдидан катта концерт дастури бўлиб ўтади.

Таъкидлаб ўтамиз,  "Локомотив" - "Металлург" учрашуви 9 март куни ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.  Ўйин соат 20:00да старт олади.  Футбол ишқибозлари соат 18:00дан бошлаб стадионга ташриф буюришлари мумкин бўлади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика