"Локомотив" машғулотларга қайтди
04 jun 2020 22:38
News
"Локомотив" машғулотларга қайтди
Суперлиганинг барча клублари қатори "темирйўлчилар" ҳам машғулотларни бошлашди.
Жамоамизнинг машғулоти кечки пайт ТТЙМИ стадионида ўтказилди. Машғулотдан олдин жамоа шифокори Аброр Пирриев ҳар бир футболчининг ҳаво ҳароратини ўлчаб, футболчилар гигиена ва тозалик қоидаларига риоя қилган ҳолда майдонга чиқишди. Бугунги машғулот кўтаринки кайфиятда ўтди. Жамоада ҳамма соғ-саломат ва бўлажак расмий баҳсларга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" янги тақвимга кўра Суперлиганинг 4-тур учрашувини 15 июнь куни ўз майдонида "Металлург"га қарши ўтказади. Ўйин 19:00да бошланади ва карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда томошабинларсиз бўлиб ўтади. Шу куни "Локомотив" - "Металлург" баҳсини тўғридан тўғри "Маҳалла" телеканали орқали кузатиб боришингиз мумкин.



















Link :
Source : lokomotiv.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Comments