Latest news

21:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1 (матнли трансляция)  267 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  5 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1 16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  7 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  2 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  20 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  2

"Локомотив" клуби янги футболчиларни таништирди News

"Локомотив" клуби янги футболчиларни таништирди

Бугун Ўзбекистон кубоги соҳиби Тошкентнинг "Локомотив" клуби қишда ўз сафига қўшиб олган футболчиларни оммага таништирди.
Тадбирда "Локомотив" клуби президенти Равшан Икромов, бош мураббийи Вадим Абрамов, бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бошлиғи Қобил Юнусов иштирок этишди.

"Барчани янги мавсум билан табриклайман. Ўтган мавсум клубимиз олий лигада иккинчи ўринни банд этди ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Раҳбарият томонидан бу натижа ижобий деб ҳисобланди. 2015 йилда эса мақсадимиз Ўзбекистон чемпиони бўлиш ва Ўзбекистон кубогини ҳимоя қилиш. Қишки йиғин давомида бразилиялик, украиналик, россиялик, сербиялик футболчилар кўрикдан ўтишди. Улардан Руслан Корян ва Неманья Яничич билан шартнома тузилди. Фарҳод Тожиев, Садриддин Абдуллаев, Фозил Мусаев, Илҳом Суюнов, Виктор Карпенко, Темур Жўраев жамоани расман тарк этишди.

Темурхўжа Абдухолиқов, Темур Кападзе, Маъмур Икромов, Руслан Корян (Россия), Неманья Яничич (Сербия), Олег Зотеев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Қобулжонов ва Аброр Каримов каби футболчилар билан шартнома тузилди. Бундан ташқари Қозоғистоннинг "Астана" клубидан Дамир Кояшевич яқин кунларда жамоамиз сафига келиб қўшилади", - дейди Тўлабек Акрамов.

Вадим Абрамов:
"Кўпчилик тайёргарлигимиздан хабари бор деб ўйлайман. Саволларингиз бўлса йўллашингиз мумкин".

- Александр Гейнрих борасида сўрамоқчи эдим. Уни жамоадан кетиши нима билан боғлиқ?
Вадим Абрамов:
- Гейнрихнинг ҳозирги ҳолати бизга тўғри келмаганлиги боис, биз уни қўйиб юбордик.

- Жамоа олдига ОЧЛда ярим финалга қадар етиб бориш мақсад қилиб қўйилди. Рақибларни ўрганиб чиқдингизми?
Вадим Абрамов:
- Албатта, гуруҳдаги барча рақибларни ўрганиб чиқдик. Илк рақибимиз "Ал Ҳилол"ни анчагина яхши ўргандик.

- "Локомотив" сафида ҳар йили кўплаб янги футболчилар келиб, кўплаб янги футболчилар келишмоқда... Бунга қачон чек қўйилади?
Тўлабек Акрамов:
- Албатта тўғри савол. Ҳар йили жамоамиз таркиби ўзгариб кетмоқда. Бу йил Фарҳод Тожиев, Садриддин Абдуллаев ва Фозил ўз кучини хорижда синаб кўришни исташди. Биз қаршилик кўрсатмадик. Илҳом Суюнов, Виктор Карпенко ва Тимур Жўраев каби тажрибали футболчилар кўпроқ майдонга тушишни исташди ва бошқа клубга ўтишди.

Вадим Абрамов: Футбол клуби доим ўзгариб туриши керак. Бунга оддий қараш керак. Масалан бошқа клубларда ҳам шундай вазиятлар кузатилиб турилади. Биздан кетган ва келган футболчилар рўйхатига эътибор қаратсангиз у қадар катта ўзгаришни кўрмайсиз. Лекин Малайзия биринчи лигаси савияси бизнинг олий лигадан устун деган одамни шифокорга кўрсатиш лозим.

- Игнатий Нестеров жароҳат олиб сафдан чиқди. Маъмур Икромов ва Сардор Қобулжонов ОЧЛ савиясига жавоб бера оладими?
- Футбол шундай ўйинки унда жароҳатлар учраб туради. Нестеровга тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Қолган дарвозабонлар эса ўз ҳаяжонларини босиб олиб ўз ўйинини намойиш этиши керак.

- Жамоа олдига ОЧЛда аниқ бир мақсад қўйилганми?
Тўлабек Акрамов:
- Биз ҳар доим максимал вазифаларни ўз олдимизга мақсад қилиб қўямиз. "Локомотив"да жамланган футболчилар ҳеч бир жамоа футболчиларидан кам эмас. Ўйлашимча, биз ярим финалга қадар етиб бора оламиз. Асосий вазифа ва мақсад эса финалгача етиб бориш.

- Жамоани ҳар йили ўзгаритириб ўйнаш клубга ёқмоқдами?
Вадим Абрамов:
- Мен ундай демаган бўлардим. Биз футболчиларни мажбуран ўзимизда олиб қола олмаймиз. Қайсидир футболчи рақобатдан қўрқиб бошқа жамоага кетмоқда.

- ОЧЛ ўйинлари "Локомотив" стадионида ўтадиган бўлса журналистларга шароит яратиб бериладими?

Тўлабек Акрамов: - Албатта, Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари "Локомотив" стадионида ўтказилади. Олий лига ўйинлари эса "Локомотив" ва ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. 4 март куни ОЧЛдаги илк расмий ўйинни ўтказамиз. Ўша вақтга қадар барча шароитлар яратиб берилади.

- "Локомотив" клуби келажакда ёшлар билан ишлашни режалаштиряптими?
Тўлабек Акрамов:
- Албатта, биз доим ёшларга эътибор қаратиб келганмиз. Бизнинг жамоамиздан чиққан Икром Алибоев, Қувондиқ Рўзиев, Хуршид Мухторов каби ўйинчилар турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнашмоқда. Яқин икки йил ичида академия ишга тушади. Лойиҳа ишлаб чиқилган.

Сўнгра янги футболчиларга янги формалар тақдим этилди. Унга кўра Темур Кападзе 18, Темурхўжа Абдухолиқов 11, Маъмур Икромов 12, Руслан Корян 7, Неманья Яничич 31, Аброр Каримов 44, Олег Зотеев 33, Санжар Шоаҳмедов 22, Сардор Қобулжонов 30-рақамда ўйнайдиган бўлишди.


Шаҳбоз Беғамов ва Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика