Latest news

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  17 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  175 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

“Локомотив”: Футболчилар раҳбариятга сўз беришди News

“Локомотив”: Футболчилар раҳбариятга сўз беришди

Тошкент, 21 март – Кеча “Локомотив” клуби базасида, раҳбарият, “Ўзбекистон Темирйўллари” компанияси мутассаддилари, футболчилар, жамоа маъмурлари ва мураббийлар ўртасида қўшма йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишнинг асосий мавзуси, жамоадаги муаммоларни ўрганиш, яқинда Қатарда бўлиб ўтган мағлубият сабабларини кўриб чиқиш, камчиликларни бартараф этишга бағишланди.

Раҳбарият ва мутасаддилар, “Ал-Садд” жамоасига қарши ўйиндаги йирик мағлубият (2:6 ҳисобида) нафақат “Локомотив”, балки ўзбек футболи шаънига туширилган доғ эканини таъкидлаб, бу шармандаликка нима сабаб бўлгани билан қизиқишди.

Мураббийлардан Андрей Микляеев сўзга чиқиб, бу каби уятли ҳисоб ва палапартиш ўйинни ҳеч қандай баҳона билан оқлаб бўлмаслигини айтиб, жамоага яна бир имконият беришни илтимос қилди. “Бир ой давомида, клубимизда тартиб ўрнатиб, ғалабалар билан ҳам мухлисларни, ҳам раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, акс ҳолда бизга бу ерда ўрин йўқ”, - дейди мураббий.

Раҳбарият футболчиларга юзланар экан, “нима учун жамоада бунчалик бепарволик мавжуд, ватан олдидаги бурч, ватанга, юртга нисбатан ҳурмат, ғурур деган тушунчалар борми”, дея мурожаат қилди. “Агар бўлса, нима сабабда шу ғурур ва шаън учун курашиш суст”, - деган саволга жамоа сардори Тимур Кападзе жавоб берди.

“Биз учун яратилган шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, ёмон футбол кўрсатишимиз кечирилмас бир ишдир. Футболда мағлубиятлар бўлиб туради, бироқ ҳамма ҳам бундан тўғри ўз хулоса чиқара олмайди. Йигитларда психологик босим бўлган бўлиши мумкин, бироқ барчамиз ғалабага шайланиб майдонга тушгандик. Сўз берамизки, бундан кейин бу каби шармандалик юз бермайди”, - дейди Кападзе.

Жамоа раҳбарияти ва мутассаддилари берилган баёнот ва айтилган сўзлардан келиб, чиқиб шуни хулоса қилишдики, футболчилар ва клубга вазиятни ўнглаш учун бир ой муддат берилади. Шу муддат ичида жамоа ичидаги аҳиллик, мураббийлар тактикасида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмаса, раҳбарият кескин чоралар кўриши айтилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика