Latest news

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

“Локомотив” эртага “Қўқон-1912” меҳмони бўлади News

“Локомотив” эртага “Қўқон-1912” меҳмони бўлади

Эртадан Олий Лигада 11-тур учрашувларига старт берилади. Мазкур тур доирасидаги анчагина қизиқарли кўриниш олиши кутилаётган беллашувлардан бири Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади.

Унда айни пайтда мусобақа жадвалининг дастлабки икки поғонасини банд этиб турган жамоалар – “Локомотив” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур жамоалар миллий чемпионатимиз доирасида шу пайтга қадар 4 марта ўзаро тўқнаш келишган. Натижалар борасидаги устунлик эса “темирйўлчилар” жамоаси томонида. Ушбу икки жамоанинг дастлабки қарама-қаршилигида “Локо” 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Қўқон-1912” майдонида ўтган битта беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, яна бир баҳсда эса тошкентликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишган. Олий Лиганинг ўтган йилги мавсуми доирасида Тошкентда кечган ўйин эса 4:0 ҳисобида “Локомотив” фойдасига ҳал бўлган ва мазкур ўйин ушбу икки жамоа ўзаро қарама-қаршиликлари доирасида энг йирик ғалабамиз бўлиб турибди.

Олий Лига, 11-тур. 17 май, чоршанба. (17:30)
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Локомотив” (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент)
ПФЛ вакили: Б. Маметов



Жорий йилги мавсумни “Қўқон-1912” жамоаси ҳам анча кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Қўқонликлар ҳозирда 10 та учрашувда 19 очко жамғарганча мусобақа жадвалининг иккинчи ўрнини банд этиб туришибди. “Темирйўлчилар” жамоаси эса 9 та матч якунларига кўра 22 очко тўплашган ҳамда жамоамиз Олий Лигада пешқадамлик қилмоқда.

Рақиб сафида ўтказилаётган учрашувларда мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлислар олқишига сазовор бўлаётган футболчилар – Филип Райевац (5 та гол), Суҳроб Бердиев (4 та гол) ҳамда Носирбек Отақўзиев (3 та гол) бўлиб туришибди.

“Локомотив” таркибида эса Марат Бикмаев 10 та гол киритиб, тўпурарлар баҳсида етакчилик қилаётган бўлса, шунингдек, Жалолиддин Машарипов 5 та гол ҳамда Сардор Мирзаев 3 та гол киритиб, футбол жамоатчилиги диққат марказида бўлиб туришибди.

Таъкидлаш жоизки, учрашув соат 17:30да старт олади. Уни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика