Latest news

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

“Локомотив” бугунги ўйинга тайёр News

“Локомотив” бугунги ўйинга тайёр

Олий лигада чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” бугун мавсумнинг муҳим баҳсларидан бирини ўтказади. “Темирйўлчилар” сафарда “Пахтакор”га қарши тўп тепишади.

Айни пайтда олий лига турнир жадвалида “Пахтакор” биринчи, “Локомотив” иккинчи ўринда бормоқда ва бу жамоаларни икки очко ажратиб турибди. Агар “Локомотив” мазкур баҳсда ғалаба қозонгудек бўлса, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олади.

Жамоамиз бугунги беллашувга жиддий ҳозирлик кўрди. Ҳужумчимиз Марат Бикмаев айтганидек, ҳар кунги машғулотлар қийин кечди ва тайёргарлик шунга яраша олиб борилди. Энди эса ўйинда майдонга тушиб ғалаба қозониш қоляпти.

Бугунги учрашувни мамлакатимизнинг энг кучли ҳакамларидан бири Равшан Эрматов бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, биринчи даврадаги “Локомотив” стадионида кечган баҳсни ҳам айнан шу ҳакам бошқарган ва бунда “Локомотив” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Биз бугунги ўйинда ҳам Вадим Абрамов шогирдларидан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз. Шунда турнир жадвалида яна биринчи ўринга кўтарилиб оламиз.

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳс “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади ва ўйин 17:30да бошланади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика