Latest news

08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  0 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  2 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  34

"Локомотив": Бу - учинчиси News

"Локомотив": Бу - учинчиси

Кеча "Локомотив" Суперлиганинг 6-турида ғалаба қозонди.

Локо" футболчилари Тошкентда "Қизилқум"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Бу ўйинда Жамшид Искандеров, Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган голлар "темирйўлчилар"га навбатдаги уч очкони тақдим этди. 

Қизиғи шундаки, бу ўйин Темурхўжа Абдухолиқов билан Ислом Тўхтахўжаев учун биргаликда гол урган учинчи учрашув бўлди. Эсингизда бўлса, "Локомотив" ОЧЛ 1-турида "Ал Ваҳда"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган ва ўша ўйинда ҳам Абдухолиқов билан Тўхтахўжаев гол уришганди. 

Кейинчалик Суперлиганинг 4-турида "Локо" АГМКдан 2:1 ҳисобида устун келди ва бу ўйинда рақиб дарвозасига киритиш яна Темурхўжа билан Исломга насиб этди. Мана энди кеча "Қизилқум"га ҳам шу икки футболчи гол уришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб бундай омадли юриш учинчи марта юз берди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика