"Локомотив" австралиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
17 jan 2017 18:44
News
"Локомотив" австралиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Тошкентнинг "Локомотив" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Жамоа янги мавсумда ҳам ўз олдига катта мақсадларни қўймоқда. Ҳозирга қадар икки нафар ивуарлик легионер билан шартнома тузилди. Клубни туркманистонлик легионер Артур Геворкян тарк этган. Осиёлик легионер лимити учун "темирйўлчилар" австралиялик футболчини таркибга қўшиб олишмоқчи. Ҳозирча унинг кимлини маълум эмас.
Қўшимча қилиш керакки, "Локомотив" мураббийи Мирко Йеличич Австралия фуқароси ҳисобланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон олий лигасида бунгача австралиялик футболчилар тўп тепишга улгурган. 2012 йилги мавсумда Дэвид Карни "Бунёдкор" клуби шарафини, кейинроқ Петар Франжич "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилган эди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments