Latest news

12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  0 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  1 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  2 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  0 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  1 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  9 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  8 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  5 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  3 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  16 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  22 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  2 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  59 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” учрашувида Бенжамин Жон Уильямс ишлайди News

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” учрашувида Бенжамин Жон Уильямс ишлайди

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” ўйинига 6 кун вақт қолди.

23 февраль – сешанба куни 15:00 га тайин қилинган беллашув австралиялик ҳакам Бенжамин Жон Уильямснинг ҳуштаги билан бошланади. Унга қанотларда ҳамюртлари Натан Александр Макдональд ҳамда Эшли Уорвик Бичем ёрдам беришади.

ОФК чемпионлар лигасининг мазкур ўйинига ироқлик Алаа Обид Ал-Қодирни назоратчи этиб белгилади. Учрашув комиссари Малдивдан – Аҳмад Шаҳир.

Бенжамин Жон Уильямсни футбол мухлисларимиз яхши танишади. У Ўзбекистон клублари ва терма жамоалари иштирокидаги 14 та беллашувни бошқариб борган. Шуларнинг 6 тасида бизнинг жамоалар имкониятни бой берган бўлишса, кўрсаткичнинг тенг ярмида зафар қучишган.

Австралиялик рефери “Локомотив” иштирокидаги фақатгина 1 та ўйинда ишлаган ва у 2015 йилнинг 17 март санасига тўғри келади. Ҳакам Тошкентга ташриф буюрган учрашувларида вакилларимиз мағлуб бўлишмаган. Жумладан, “Локомотив”нинг 23 февраль кунги рақиби “Ал-Иттиход”нинг пойтахтимиздаги Уильямс билан боғлиқ иккита беллашуви бор. Бу сафар жиддаликлар учинчи синовдан ўтишади.

23 февраль, 2016. “Локомотив” стадиони (15:00)
ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) – АЛ-ИТТИХОД (Саудия Арабистони)
Ҳакамлар:
Бенжамин Жон Уильямс, Натан Александр Макдональд, Эшли Уорвик Бичем (барчаси Австралиядан), Ҳанна Ҳаттоб (Сурия).
Назоратчи: Алаа Обид Ал-Қодир (Ироқ).
Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Малдив).

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика