Latest news

15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  2 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6

"Локомотив-2004" Россиянинг Барнаул шаҳрига йўл олди News

"Локомотив-2004" Россиянинг Барнаул шаҳрига йўл олди

"Локомотив" футбол мактабининг 2004 йилда туғилган тарбияланувчилари ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Локобол" турнирида иштирок этиш учун бугун Россиянинг Барнаул шаҳрига жўнаб кетишди.
Ёш футболчиларимиз у ерда 23 июнга қадар бўлишади. Маълумот учун, "Локобол-РТЙ" футбол фестивали Россия болалар футболидаги энг катта лойиҳалардан бири ҳисобланади. Ушбу мусобақанинг бош ҳомийси "Россия Темирйўллари" компанияси бўлиб, фестивал Россиянинг турли шаҳарларида навбати билан ўтказиб келинади. Мусобақанинг асосий ташкилотчиси "Локомотив" (Москва) футбол клуби ҳамда Россия болалар футбол лигаси ҳисобланади.



Ушбу мусобақада "Локомотив" номи остида тўп тепадиган бир қатор ёш футболчилар гуруҳи иштирок этади. Бундай турнирларни ўтказишдан мақсад, ёш авлодни жисмонан етук этиб тарбиялаш, футболнинг МДҲ давлатлари бўйлаб янада ривожланишига ҳисса қўшиш ҳамда халқаро алоқаларни таъминлаш. Фестивал шиори: "Локобол - бу катта футболга йўл!"

Умуман олганда, "Локобол" турнири ёш болакайлар ўртасидаги энг нуфузли мусобақалар сирасига киради. Мана шундай мусобақада бизнинг футболчиларимиз ҳам иштирок этиши учун беминнат ёрдам кўрсатган "Локомотив" футбол клуби раҳбарияти ҳамда бош ҳомийимиз  "Ўзбекистон Темирйўллари" АЖ раҳбариятига миннатдорчилик билдирсак арзийди.



"Локомотив-2004" бош мураббийи Отабек Мансуров мусобақага 16 нафар футболчини олиб кетишни маъқул кўрди. Бизни кузатишда давом этинг, тарбияланувчиларимиз қачон, ким билан ўйнашлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.



"Локобол-2015" футбол фестивалига йўл олган футболчиларимиз таркиби:

Қўчқоров Исмоил
Фарҳодов Билол
Анваров Аъзамжон
Ниғмонов Бобирхон
Раҳматуллаев Хумоюн
Ежов Данила
Тўлаганов Миржаҳон
Баҳодирхўжаев Акмалхон
Иброҳимов Ҳусан
Учқунов Муҳаммадсиддиқ
Зоҳидов Муҳаммадамин
Адилов Азизбек
Абдумавлонов Афзал
Ҳайдаров Муҳаммадали
Асомжонов Саидакмал
Икромов Шаҳзод

Делегация аъзолари:
Эркин Саидов, футбол мактаб директори
Отабек Мансуров, бош мураббий
Дилшод Атамуҳамедов, мураббий
Абдураҳим Саримсоқов, шифокор



"Локомотив" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика