Latest news

19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  0 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  0 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  4 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  1 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  11

Лобановскийдан энг сара 10 иқтибос News

Лобановскийдан энг сара 10 иқтибос

Афсонавий мураббий Валерий Лобановскийнинг энг сара 10та иқтибосини тақдим этамиз.
1. Мураббий бутун умр ўқиши керак. Ўқишдан тўхтадими, демак мураббий бўлишдан ҳам тўхтади. Вақтни алдаб бўлмайди. У ҳам нимагадир ўргатади.

2. Журналист жамоада қандай машғулот ўтказиш кераклиги ҳақида маслаҳат бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу худди мен ядро физикаси бўйича маслаҳат беришим билан бир хил.


3. Илқ қадамларимданоқ қуйидагиларни асосий вазифам деб белгилаб олганман. Ўйинчиларга эътибор бера бошлаганимда, уларни тушунишга ҳам ҳаракат қилдим: уларнинг характери, кайфияти, сўровлари, оилавий ва шахсий ишига “аралашиш” шулар жумласидандир. Хаттоки, баъзи вақтларда футболга мутлақо алоқаси бўлмаган вазиятларни ҳам ҳал қилишга мажбур бўлганман.

4. Журналистлар бўлмаганда футбол ҳам ривожланмаган бўларди. Улар жараённи жадаллаштириши ёки уни тўхтатиб қўйиши мумкин.

5. Барча футболчиларга кечки мактаб, техникум, институт, футбол учун умумий маданият зарур. Шунда уларнинг интеллектуал даражаси доимий равишда ўсиб боради.


6. Мен истеъдод нима эканини билмайман. Баъзан, муваффақиятга эришиш учун бахтли тасодифнинг ўзи кифоя ва мана шу сизга “истеъдод!” Бироқ, мураббий мунтазам равишда қандай усуллар орқали яхши натижага эришганини қидириш фойдали.

7. Ўйинчи бўлишдан кўра, мураббий бўлиш анча мушкул иш. Майдонда фақат тўпни бошқарсан, мураббий эса инсонларни бошқаради.

8. Футболда мувафаққият формуласи аллакачон маълум:  шавқатсиз танлов чўққига фақатгина энг оғир синовлар вактида руҳий ва жисмоний кучларнинг уйғунлигига эриша олиш кобилиятига эга бўлганларни олиб чиқади.


9. Тўпни олиб ва ярим жамоани алдаб ўтиш — бу ҳали индивидуал маҳорат эмас. Индивидуал маҳорат — қийин вазиятда бир неча сониялар ичида тўғри қарор қабул қила олиш. Тўпни бошқариш маҳоратига умуман эга бўлмай туриб ҳам, жамоада энг керакли ўйинчи бўлиш мумкин деб ҳисоблайман.

10. Футбол ривожини ўзига хос “юлдуз”лар тўхтатишади. Улар ўзининг истеъдодидан тўғри фойдаланмай, машғулотда ишлашни ва янада яхши бўлишни шунчаки хоҳлашмайди.


Хориж сайтларидан Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика