Latest news

21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  4 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  9 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  9 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  28 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1

"Ливерпуль"нинг Клопп қўл остидаги энг ёмон ўйини бўлди! News

"Ливерпуль"нинг Клопп қўл остидаги энг ёмон ўйини бўлди!

"Ливерпуль" барча мухлисларини асабийлаштиришда давом этмоқда, кеча жамоа "Брайтон"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Бундан ёмон ўйинни эслай олмайман". Хатто "Ливерпуль"нинг ичидагилар ҳам шок ҳолатида

Барча дахшат иккинчи бўлимда содир бўлди. 47-дақиқада Каору Митома меҳмонлар ҳимоячиси Жоэль Матипнинг хатосидан унумли фойдаланди ва тўпни олиб қўйди. Кейин эса у тўпни Солли Марчга оширди, якунда у Алиссонни доғда қолдирди.

53-дақиқада Марч дубль қайд этди: унинг узоқ бурчакка йўллаган кучли зарбасидан кейин ҳисобдаги фарқ ошди.

82-дақиқада эса Дэнни Уэлбек ҳисобни йириклаштирди: Жо Гомес осонлик билан ортда қолдирилди ва кучли зарба билан дарвозабондан ҳам тўпни ўтказди.

"Ливерпуль" парчаланиб ташланганини статистикадан ҳам билсак бўлади: тўпни ушлаб туриш 62га 38, зарбалар 16га 6, xG эса 2,24-1,03га тенг бўлди.

Юрген Клопп ўйиндан кейин мағлубият сабабини тушунтирмоқчи бўлди: "Ёмон. Жуда ёмон. Бундан ёмон ўйин бўлмаган. "Брайтон" биздан анча кучли ўйнади ва ғалабага тўлақонли ҳақли эди. Улар ростдан ҳам зўр ўйнашди".

У айбнинг бир қисмини футболчиларга ҳам ағдариб ўтди: "Баъзида жамоа тартибли ўйнамаса ҳам шундай бўлади. Биз жуда кўп курашларда кечикдик. Балки яккакурашларда мағлуб бўлаверсак ёки тўпни осонликча йўқотсак... Футболда бундан баттар нима бўлиши мумкин. Бу исталган схемани бузиб ташлаши мумкин".

Футболчилар ҳам ҳайратда. Жордан Хендерсоннинг фикрларидан ҳам бу аён: "Барчаси бошиданоқ ёмон кечди, охиригача шундай бўлди. "Брайтон" барча аспектлардан бизда яхши эди. Клопп давридаги энг ёмон ўйинни ўтказдик. Бошқасини эслай олмайман. Ростдан ҳам жуда оғир кун".

- "Ливерпуль" 2023 йилда ғалабага эриша олмаяпти: сўнгги ғалаба 30 декабрь куни "Лестер" устидан қўлга киритилган, 2:1. Бундан кейин "Ливерпуль" сафарда "Брентфорд"га ютқазди (3:1), кейин кубокда "Вулверхэмптон" билан дуранг ўйнади (2:2).

- 0:3 - "Ливерпуль"нинг сўнгги икки йилдаги энг йирик мағлубияти. Сўнгги бора жамоа 2021 йилнинг 7 февраль кунида "Энфилд"да "Манчестер Сити"га йирик ҳисобда ютқазганди, 1:4.  Агарда барча турнирларни инобатга олсак, жамоа ЕЧЛда "Наполи"га 1:4 ҳисобида ютқазди.

- Айтганча, "Ман Сити" ва "Ливерпуль" сўнгги бир турда АПЛнинг 2020/21 йилги мавсумнинг 27-турида биргаликда мағлуб бўлган: "Ливерпуль" 0:1 ҳисобида "Фулхэм"га, "Манчестер Сити" эса 0:2 ҳисобида МЮга.

"Ливерпуль"да жароҳатлар кўпайиб кетди, трансфер эса биргина

"Ливерпуль"ни жароҳатлар кўп қийнади. Мутахассис Аурел Назмиу АПЛ жамоаларининг жароҳатлари статистикасини ҳисоблаб чиқди. "Ливерпуль" футболчилари бу борада 160 ўйинни жароҳати боис ўтказиб юборган.

Ҳозирча таркибда Виржил ван Дейк, Дарвин Нуньес, Роберто Фирмино, Диогу Жота, Луис Диас каби футболчилар лазаретда.

Аслида Нуньес энг сўнгги жароҳатланган футболчи, сўнгги бир қанча машғулотларни ўтказиб юборди. 13 январь кунига қадар у бу борада бир қанча маълумотларни ошкор қилди: "Ўзимиз ҳам кутяпмиз. Жароҳат унчалик жиддий эмас, бироқ шуғулланишга ҳалақит қилмоқда. Келинг, кутамиз".

Виржил ван Дейк эса "Брентфорд"га қарши ўйинда жароҳатланганди. У февралгача сафдан чиққан, тахминан. Клопп бу борада шундай деди: "Унинг тахлиллари бироз қайсарроқ бўлди. Биз ҳафтадан каттароқ бўлган ой ҳақида гапирамиз. Умид қиламанки, у тезроқ сафга қайтади. Таркибда бошқа ҳимоячиларимиз ҳам бор".

Луис Диас ва Диогу Жота октябрь ойидан буён таркибда эмас: колумбиялик футболчи Дубайдаги йиғинларда тиззасидаги жароҳатини янгилаб олган, португалиялик эса болдиридаги муаммосини бартараф этяпти. Диас сафга мартда қайтса, Жота февралдан олдин таркибга қўшилмайди.

Умуман олганда Артур ҳам бор, январь ойида жароҳат олган футболчи соғлом ҳолатида ҳам таркибга қўйилгани йўқ.

Яна бир муаммо - трансферлар, бу мавзуга хатто Юрген Клопп ҳам жавоб беришни истамайди. "Брайтон"га қарши ўйиндан кейин Юрген журналистга барчасини тушунтириш учун 2 дақиқа сарфлади. "Ливерпуль" ПСВдан Коди Гакпони таркибига қўшиб олганидан кейин Клопп: "Биз "Монополия"да ўйнамаяпмиз. Бунгача ҳам ундай бўлмаган. Бу менинг фаолиятимдаги муҳим бўлимлардан бири - мен қўл остимдаги футболчилар билан ишлайман, уларга имконият ва ишонч бераман, шубха остига олмайман ва раҳбариятга чиқиб, айнан ушбу футболчининг ўрнига бошқаси кераклигини айтмайман".

***

"Ливерпуль" 28 очко билан 9-ўринда бормоқда. Агарда ҳисоблайдиган бўлсак, 18-турдан кейин "Ливерпуль" 2015/16 йилги мавсумда ушбу ўриндан пастда бўлган, Брендан Рожерсдан қолган жамоани айнан Клопп қабул қилиб олганди.

Узоқ йиллар давомида Европа футболида энг зўрларидан бири бўлган Клоппнинг "Ливерпуль"ини инқирозли давр кутмоқда шекилли.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика