"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда News

"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

АПЛ топ-клублари португалиялик футболчини кузатиб бормоқда.

"Челси" ва "Ливерпуль" ёзда "бўрилар" ярим ҳимоячиси Матеус Нунесни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар бермоқда.

Португалиялик футболчи 2022 йилнинг ёзида 43 миллион евро эвазига "бўрилар" сафига қўшилган ва жорий мавсум якунланганидан кейин 49 миллион эврога сотилиши кутилмоқда. Мерсисайдликлар сўнгги трансфер ойнасида футболчига даъво қилган, аммо келишувни якунлай олмаганди.

24 ёшли ярим ҳимоячининг "Вулверхэмптон" билан келишуви 2027 йилнинг ёзида якунига этади.

Нунес жорий мавсумда барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика