Latest news

22:53Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна". Таркиблар маълум, "Реал" юришини бошламоқда!  5 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  0 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  4 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  7 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  1 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  15 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  4 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  9

"Ливерпуль" жароҳатлардан азият чекмоқда: энди Робертсон ҳам йўқ. Бу саккизинчи йўқотиш News

"Ливерпуль" жароҳатлардан азият чекмоқда: энди Робертсон ҳам йўқ. Бу саккизинчи йўқотиш

Барчаси жиддий.


"Ливерпуль"да навбатдаги йўқотиш — жамоага яқин ўйинларда ҳимоячи Энди Робертсон ёрдам бера олмайди. Шотландиялик "Наполи"га қарши даҳшатли ўйиннинг сўнггида жароҳат олди — қўшимча вақтларда. Эндиликда жароҳат жиддийлиги ва чап қанот ҳимоячининг камида икки ҳафтани ўтказиб юбориши маълум.


"У камида терма жамоалар ўйинлари паузасидан сўнг қайтади деб ўйлайман", — хафа ҳолда айтди Юрген Клопп.



Албатта, мерсисайдликларнинг ушбу мавсумдаги муваффақиятсиз стартида бошқа муаммолар ҳам бор, аммо жароҳатлар — аниқ улардан бири.


Робертсон — майдонга чиқа олмайдиган "Ливерпуль"нинг саккизинчи ўйинчиси. Шу билан бирга, мавсум бошида натижалар бундан ҳам ёмонроқ бўлганди: жароҳатланганлар сони қайсидир пайтда 10 нафарни ташкил этаётганди.


"Ақлбовар қилмас ҳафта. Кўп ҳафталар чидадим, аммо уйимизда ҳудди жодугар бордек туюлмоқда. Ҳар куни кимдир ғалати сабабларга кўра сафдан чиқади", — деб айтди Клопп.


Ҳозирда Робертсондан ташқари "қизиллар" сафида яна ким майдонга чиқа олмаслигини кўрамиз.


Алекс Окслейд-Чемберлен — ўтган мавсум кам майдонга чиққан, аммо захирадан ўйинни кучайтириш учун тушириладиган ўйинчи. У ёзда кетиши мумкин эди, аммо қолди — у қолди — ушбу мавсум ҳали майдонга чиқмади, сабаби камида октябрь ўрталарига қадар сафдан чиққан.



Наби Кейта — гвинеялик Окслейддан кўра муҳимроқ ўйинчи, гарчи доим асосий таркибда майдонга туширилмаса-да. Кейта ёзда ҳеч қаерга кетмади, аммо жароҳатлар унга яна ўзини кўрсатишга имкон бермаяпти: қайтиш октябрь ўрталаридан кейин.



Жордан Хендерсон — жамоа сардори ҳам жароҳат олган, унда сон билан муаммо бор. Ярим ҳимоячи октябрь бошларига қадар майдонга қайтмайди, қайтишнинг аниқ муддати эса номаълум.



Ибраима Конате — ҳимоячининг қачон қайтиши маълум эмас. "Ливерпуль" мавсум бошида у ва Жоэль Матипсиз эди ва Жо Гомес ва Натаниэль Филлипс билан қийналди (ким кучлироқ экан номаълум). Конатенинг терма жамоалар ўйинларидаги танаффусдан сўнг машғулотларга қайтиши кутилмоқда.



Кертис Жонс — яна бир захирадан тушириладиган ўйинчи, унинг йўқлиги мавсум стартида Клопп учун жиддий бош оғриғи бўлганди. Шу билан бирга, Жонснинг тикланиш муддати номаълум — Клоппнинг таъкидлашича, у аллақачон тузалиб кетгандай туюлганида бир неча бор ўзини ноқулай ҳис қилган. Уни майдонга туширишда албатта шошилишмайди.



Куивин Келлехер — Ўтган мавсум Лига кубогида ёрдам берган Алиссоннинг ўринбосари бўлган иккинчи дарвозабон машғулотларга сентябрь ойи бошида қайтиши керак эди, аммо апдейтдан сўнг унинг ҳолати ҳақида маълумот берилмади ва умуман қайдномаларда кўриниш бермади.



Кэлвин Рэмзи — "Абердин"дан ёзда харид қилинган ёш ҳимоячи белидаги муаммоси сабаб тўғри касалхонага келди. Клопп 1,5 ҳафта олдин Трентнинг рақобатдоши аста-секин тузалаётганини айтди, аммо аниқ муддат йўқ.



Фабиу Карвалью — ёш португалиялик аллақачон жароҳатланганлар рўйхатида бўлишга улгурди, аммо секин-аста тўлақонли машғулотларга қайтмоқда.



Бугун "Аякс"га қарши ЧЛ доирасидаги ўйин. "Челси"га қарши баҳс эса қиролича Елизавета II'нинг ўлими сабаб кўчирилди.



Алишер Остонов таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика