Latest news

00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  0 00:34Рустам Ашурматов: "Финалда Португалия билан ўйнашни истардим"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  26 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  156 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17

"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда News

"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда

"Ливерпуль" Луис Диаснинг "Бавария"га ўтиши 65 млн фунтга келишилганидан сўнг, "Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исак учун рекорд даражада таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

"Ливерпуль" Луис Диасни сотишдан тушган маблағни ҳужумни кучайтиришга сарфламоқчи. Goal.com хабарига кўра, клубнинг устувор вазифаси "Ньюкасл"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Александер Исак бўлиб қолмоқда. Швециялик форвард Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш вариантини аллақачон рад этган ва фақат "Энфилд"да ўйнашга эътибор қаратган.

Бош мураббий Арне Слот Исакни ҳужум чизиғидаги асосий ўйинчи сифатида кўрмоқда. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, "Ливерпуль" рекорд таклиф тайёрламоқда ва Бен Жейкобсга кўра, клуб "Ньюкасл"дан ижобий сигнал олсагина ҳаракатга тушади.

Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи аллақачон ёзда "Сент-Жеймс Парк"ни тарк этиш истагини билдирган. Ҳозиргача Уго Экитике трансфери билан бирга 300 млн фунт сарфлаганига қарамай, "Ливерпуль" бозорда фаоллигича қолмоқда. Диаснинг кетиши, шунингдек, Дарвин Нуньеснинг сотилиши эҳтимоли янги ҳужумчига эҳтиёжни оширди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика