Ливанга 1:6 ҳисобида ютқаздик, ЖЧга ҳам чиқа олмадик
26 mar 2015 19:23
News
Ливанга 1:6 ҳисобида ютқаздик, ЖЧга ҳам чиқа олмадик
Хабар берганимиздек, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичини 1-ўринда якунлаб, чорак финалга йўлланма олган эди.
Афсуски, ҳозиргина якунига етган учрашувда Аҳад Юсупов шогирдлари “D” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Ливан терма жамоасига кутилмаганда йирик 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
Бу билан терма жамоамизнинг Португалияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига бора олмаслиги ҳам ойдинлашди. Кеча гуруҳнинг сўнгги ўйинида Ироқ терма жамоасидан 6:1 ҳисобида устун келган эдик. Бугун худди шу ҳисобда ютқаздик.

Link :
Source : olamsport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments