Latest news

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Лионель Месси: "Биз ўйинни томошабинларсиз тасаввур қилишимиз ва бунга тайёр бўлишимиз керак. Бу ғалати" News

Лионель Месси: "Биз ўйинни томошабинларсиз тасаввур қилишимиз ва бунга тайёр бўлишимиз керак. Бу ғалати"

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси томошабинларсиз ўтадиган Ла Лига ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Айтишларича, Испания чемпионати томошабинларсиз якунланади, бу эса бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради.

Жамоа тайёргарлик кўрмоқда. Аммо ўйинни томошабинларсиз тасаввур қилишимиз ва бунга олдиндан тайёр бўлишимиз керак. Бу ғалати"

Мен буни уйда (томошабинларсиз ўйнаш) қилиб кўрганман ва бу жуда ғаройиб эди. Дунёда нималар бўлаётганини ҳисобга олган ҳолда, лига мавсумни шундай давом эттириши одатий ҳол. Бу мутлақо тушунарли.

Биз яна ўйнашни бошлаганимизда, худди ҳаммаси бошидан бошланганга ўхшайди. Ҳозир тайёргарлик кўришга вақтимиз бор ва жароҳат олган асосий ўйинчилар ҳам сафга қайтишлари мумкин.

Техник жиҳатдан, бу мавсумнинг давоми бўлади, лекин менимча, ҳар бир футболчи ва ҳар бир жамоа ўзини бошқача ҳис қилади", - деди Месси.

Олдинроқ, Ла Лига 8 ёки 11 июнь куни тикланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

"Барселона" турнир жадвалида "Реал"ни икки очкога орта қолдириб, 58 очко билан етакчилик қилмоқда.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика