Latest news

18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  0 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  24 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  0 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  7 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  2 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  10 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  4

Лионель Месси билан эксклюзив интервью News

Лионель Месси билан эксклюзив интервью

Лео Месси бахтли бўлиши, ўзини яхши ҳис этиши "Барса" мухлислари учун ёқимли янгилик.

Аргентиналик Каталония либосида рекордларни янгилашда давом этмоқда: у ноябрда Тельмо Саррани (251та гол) ортда қолдириб Испания лигаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.

- Сиз майдонда ва унинг ташқарисида бахтли инсонга ўхшайсиз. Бу ўйинингизда ҳам акс этяптими?

- Ҳа, ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Олдинги мавсум омадсиз кечгани сабаб, бу мавсумни яхши кайфиятда бошлаш бироз қийин бўлди. Ўтган йилда жароҳатлар, майдон ташқарисидаги нохушликлар кўп бўлди.

- Ўтган йилги натижаларни бу мавсумники билан таққослайсизми?

- Мен ҳар йили ўсишга, ривожланишга ҳаракат қиламан.

- Бу мавсумда сиз билан бирга яна икки ҳужумчи Неймар ва Луис Суарес бор. Улар сизнинг мақсадларингиз йўлида ёрдам беряпти. Бу икки футболчи сизга бўлган босимни камайтира оладими? Аввалари Месси гол урмаса, худди "Барселона" ғалаба қозонмайдигандек кўринарди...

- Мен жамоа ғалаба қозониши учун майдонга чиқаман ва ўзимни гол уришга мажбурман деб ҳисобламаганман. Неймар ва Суаресга келадиган бўлсак, улар жаҳон даражасидаги ҳужумчилар. Бу икки футболчи жамоага фақат ғалаба эмас, балки ундан кўпроғини ҳам тақдим этишмоқда, шу сабабли мен хотиржамман.

- Сиз голларни қай тарзда уришни ёқтирасиз? Жарима зарбалариданми ёки бир неча нафар ҳимоячини алдаб ўтибми?

- Тўғрисини айтсам, буни ўйламаганман. Қандай гол уришимнинг фарқи йўқ, асосийси жамоамнинг ғалабаси!

- Сиз хет-трик қайд этсангиз, ўша ўйиндаги тўпга жамоадошларингиз имзосини қўйдириб, уни уйга олиб кетасиз. Бу маҳсус сувенирми?


- Имзо қўйдиришимдан мақсад, бу бутун жамоанинг ғалабаси. Жамоадошларимсиз бу муваффақиятларга эриша олмасдим.

- Бу тўпларни қаерда сақлайсиз?

- Тўпларни ўйда сақлайман. Улар совринларимнинг ёнида, ойнали витрина ичида туради.

- Сиз барча хет-трикларингизни эслай оласизми?

- Ҳозирми (кулади)? Йўқ албатта. Уларни эслаш учун ўша ўйиндаги вазият ёки футболчини кўришим керак бўлади.

- Аммо уларнинг бирини кўпроқ эсласангиз керак?

- "Камп Ноу"да "Реал"га қарши учрашувда 3та гол урганман. Буни эслаб қолганимга сабаб, бу хет-трик фаолиятимдаги биринчиси эди.

- Сиз нишонни ҳис қилиб зарба берасизми?

- Ҳа, чунки ўйинда ҳаммаси жуда тез содир бўлади ва ўйлашга вақт бўлмайди. Агар чап ёки ўнг оёқда зарба бермоқчи бўлсангиз, сиз энг тез вариантни излайсиз.

- Қайси гол ёки хет-триккингиздан кейин рақиб сизни табриклаганда ўзингизни бахтли ҳис қилгансиз?

- 2007 йилда "Реал"га қарши учрашувдан сўнг, Рауль мени табриклаган. Унинг ўшанда айтган сўзларидан жуда мамнун бўлганман ва бу сўзларни ҳозиргача эслайман.

- Айни дамда футболчилар учун энг яхши ёшдасиз (27). 13 ёшида Ла Масияга келган болага қараб нималар ёдингизга тушади?

- Спортда ҳаммаси тез содир бўлади. Янги мақсадлар, янги марралар ва ортга назар ташлашга ҳам улгура олмай қоласиз. Уйда ўғлим ва аёлим билан бирга бўлганимда ўша дамларни эслайман. Мен Антонеллани болалигидан бери танийман ва ўша кезларда содир бўлган воқеаларни бирга ёдга оламиз. Ҳозирча фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаётганим йўқ.


- Ўғлингиз Тьяго икки ёшда. Сиз тажрибали ота бўлиб улгурдингиз. Булар сизни қанчалик ўзгартирди? Бу майдонда ҳам акс этдими?

- Ўзгаришлар бўлди. Мен биринчи ўринга оиламни қўйаман. Бу футболга бўлган муносабатимни ҳам ўзгартирди. Авваллари мағлуб бўлсак ёки ниманидир нотўғри қилсам уч ёки тўрт кун ҳеч ким билан гаплашмас эдим. Ҳозир эса агар кайфиятим бўлмаса, ўғлимни кўриш учун уйга қайтаман ва ҳаммаси ўтиб кетади. Ўғлимга қараб барча ғамларимни унутаман. Ота бўлиш ўсишнинг бир қисми деб ўйлайман. Бу нарса футболни деб ақлдан озмай, ҳаётда бошқа нарсалар борлиги ҳақида ўйлашга ёрдам беради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика