Лингард "Ницца"га ўтиши мумкин эди News

Лингард "Ницца"га ўтиши мумкин эди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард ушбу трансфер ойнасида Франция чемпионатига йўл олиши мумкин эди.

"Ницца" 29 ёшли англиялик борасида музокаралар олиб борди, аммо трансфер амалга ошмади, Англия клуби томонидан сўралган маблағ французларга тўғри келмади.

"Манчестер Юнайтед" Лингард учун 2,5 миллион евро сўрайди, ўйинчининг маоши эса йилига 5 миллион еврони ташкил этади. Лингарднинг МЮ билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У мавсум сўнггида эркин агентга айланади.

Лингард жорий мавсум 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика