Latest news

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  26 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  6 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  13 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  13

Лига кубоги Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ News

Лига кубоги Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ

2019 йилда асос солинган Лига кубоги мусобақаси эшиклари Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ.

Бу борадаги хат ЎФА томонидан ҳар икки мамлакат футбол федерацияларига юборилди. Мусобақага тожик ва қирғиз клубларининг қўшилиши ҳар тарафлама фойдали бўлиши мумкин.

Айтайлик, бизда бир неча йиллардан буён халқаро ўйинлардан четда қолаётган клублар бор. Лига кубогида бошқа мамлакат жамоалари иштирок этса, бу орқали улар халқаро ўйинларга секинлик билан кўникма ҳосил қилиб боради.

Қўшни республика жамоаларининг қўшилиши мухлислар соғинган дербиларни қайтариши мумкин. Душанбе жамоаларининг Самарқанд ёки Бухоро клублари билан тўқнашувлари, Қирғизистон жамоаларининг водий клублари билан ўйинлари катта қизиқишга сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, футбол мухлислари сабаб туризмда ҳам ижобий ўзгаришлар кўзга ташланиши мумкин. Жамоалардан бири қўшни мамлакатга сафар этса, уларни қўллаш учун юзлаб мухлислар ҳам сафарга отланиши катта эҳтимол.

Ҳомийларнинг қизиқиши ортади. Қуръа маросимлари ва футбол учрашувларини камида икки-уч мамлакат фуқаролари кузатиб борса, ўз хизматларини мана шу мамлакатларга таклиф қиладиган компаниялар турнирга қизиқиш билдириши мумкин.

Йилдан-йилга трансляциялар масаласида ўсишга интилаётган Спорт-ТВ учун ҳам янги марралар яқинлашади. Биз ҳамкорликда қўшни мамлакатлар телевидениелари ҳамда федерациялари билан алоқаларни яхшилаш босқичига ўтамиз.

Лига кубоги ҳар бир иштирокчи мамлакат ҳакамлари, комиссарлари, инспекторлари учун ҳам муҳим. Улар халқаро ўйинлар орқали ОФК мусобақалари учун дастлабки тайёргарлик босқичидан ўтиш имконига эга бўлади. Бунда тил муаммоси деярли кўзга ташланмайди.

Кейинроқ мазкур мусобақада Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон жамоалари ҳам иштирок этиши мумкин. Бу билан биз ўрта Осиё жамоаларини бирлаштириб турувчи клублар мусобақасига эга бўламиз, CAFA мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар янада илиқлашади, - деб ёзади ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +90   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика