"Лейпциг" Туркия чемпионати тўпурарини харид қилмоқда
21 sep 2020 20:07
News
"Лейпциг" Туркия чемпионати тўпурарини харид қилмоқда
"Трабзонспор" ҳужумчиси Александер Сёрлот "Лейпциг"га ўтишга яқин турибди.
"Ўйлайманки, келишув яқин кунларда амалга ошади", – дейди немис клуби спорт директори Маркус Креше.
Bild'нинг ёзишича, ўйинчининг трансфер миқдори тахминан 20 миллион евро ва бонуслар сифатида қўшимча 4 миллионни ташкил қилади.
24 ёшли норвегиялик бугун тиббий кўрикдан ўтиши керак эди, аммо собиқ норвегиялик футболчи, ҳозирги кунда журналист бўлиб фаолият кўрсатаётган Ян Оге Фьёртофтнинг сўзларига кўра, у бекор қилинган, сабаблари эса кўрсатилмаган.
Сёрлот Туркия чемпионатининг ўтган мавсумида 34 учрашувда 24 та гол урди ва мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди.
Link :
Source : Bild
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments