Latest news

15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  100 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  0 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  2 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  11 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  37 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4

Левченко: "Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди" News

Левченко: "Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди"

"Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Витали Левченко: "Ўйин қийин бўлишини кутгандик. Чунки бу "Пахтакор" ва унда энг яхши футболчилар йиғилган. "Шерлар"нинг "Динамо"га қарши Кубокдаги ўйинини таҳлил қилиб, бугунги баҳсга тайёргарлик кўрдик. Тайёрлаганларимизни майдонда кўрсата олдик, йигитлардан миннатдорман".

- "Нефтчи" бу мавсум иккинчи марта "Пахтакор"ни мағлубиятга учратмоқда, бунинг сири нимада?

- Биз ҳар бир рақибга деярли бир хил тайёргарлик кўрамиз. Шунчаки рақиб ўйинларини кўп таҳлил қиламиз ва тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. "Пахтакор" истисно эмас, уларга бўш ҳудуд бермасликка уриндик. "Шерлар" иккинчи бўлимда "Динамо"га қарши баҳсдаги каби вертикал ўйнай бошлашди. Биз бунга тайёр эдик, йигитлар олдиларига қўйилган вазифани уддалашди.

- Биринчи бўлимда "Нефтчи" кўпроқ ҳужум қилди, аммо иккинчи бўлимда ва голдан олдин "Пахтакор" ҳужумда фаол эди. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?

- Йўқ, "Пахтакор" агрессивроқ ўйнай бошлади, чунки ҳисоб уларни қониқтирмасди. Биз ҳимояланиб, қарши ҳужумга таяндик.

- "Пахтакор" устидан қозонилган ғалаба "Нефтчи"ни чемпионлик пойгасига қайтарадими?

- Биз аввалги баҳсларда ҳам ҳар бир очко учун курашгандик, бу ўйинда ҳам шундай бўлди. Учрашувлар ҳали кўп. Жадвалнинг пастки қисмидагилар ҳар бир очко учун жон-жаҳти билан курашади. Бунинг устида "Навбаҳор" ва "Насаф"га қарши ўйинлар бор. Биз пойгада эдик, баъзида омадимиз келди, баъзида йўқ.

- "Нефтчи"нинг мақсади чемпионликми ёки кучли учликда бўлишми?

- Келинг баландпарвоз гапларни айтмайман. Мақсадимиз - ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга уриниш. Мавсумни охирида кўрамиз, қаерда бўлар эканмиз.

- "Нефтчи" давралар оралиғида баъзи кучли футболчиларидан айрилди, танаффусдан сўнг ушбу ўйинчиларсиз ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Биз футболчиларнинг маҳоратига эмас, жамоавий ўйинга таянамиз. "Нефтчи"ни лидерлар тарк этган бўлсада бу натижаларга таъсир қилмади.

- "Нефтчи" жорий мавсум Суперлигада мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бу "Нефтчи"га босим берадими ёки аҳамиятсиз статистиками?

- Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди. Ҳаммасини яхши тушуниб турибмиз. Таркибимизда бундай ҳолатларни бошидан ўтказган тажрибали ўйинчилар бор. Шунинг эвазига ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Босим йўқ.


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика