Latest news

Левандовски Пелени ортда қолдириб, терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар ўнлигига кирди (+рўйхат) News

Левандовски Пелени ортда қолдириб, терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар ўнлигига кирди (+рўйхат)

ЖЧ-2022 1/8 финалида Польша ТЖ 1:3 ҳисобида Францияга ютқазиб, мусобақа билан хайрлашди.

90+7-дақиқада Роберт Левандовски пенальтини аниқ амалга оширди ва терма жамоадаги голлари сонини 78 тага етказиб олди. У миллий жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Пелени (77 та гол) ортда қолдириб, кучли ўнликка киришга эришди.

Топ-10 қуйидаги кўринишда:

1. Криштиану Роналду (Португалия) – 118 гол;

2. Али Дайи (Эрон) – 109;

3. Лионель Месси (Аргентина) – 94;

4. Мохтар Дахари (Малайзия) – 89;

5-6. Ференц Пушкаш (Венгрия), Сунил Четри (Ҳиндистон) – 84 тадан;

7. Али Мабхут (БАА) – 80;

8. Годфри Читалу (Замбия) – 79;

9-10. Роберт Левандовски (Польша), Ҳусайн Саид (Ироқ) – 78 тадан.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика