Latest news

10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  1 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0 09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  1 09:19Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди  4 08:50ОКМК Беҳруз Асқаров билан шартномани бекор қилди  3 08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  2 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  37 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  44 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  1 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  83 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0

"Лестер" сардори фаолиятини якунламоқда News

"Лестер" сардори фаолиятини якунламоқда

"Тулкилар"нинг кўп йиллик сардори Уэс Морган ушбу мавсум охирида фаолиятини тугатишини эълон қилди.

Морган 2012 йил январь ойида "Ноттингем Форест"дан ўтганидан бери "Лестер" таркибида ўйнаб келмоқда. Шу вақт ичида Уэс 324 ўйин ўтказиб, 14 та гол урган.

Уэс "тулкилар" билан Чемпионшипдан Премьер-лигага кўтарилиб, кейинчалик 2015/16 йилги мавсумда сенсацион тарзда АПЛ ғолибига айланди. 37 ёшли ҳимоячи ўтган дам олиш кунлари Англия Кубогини ҳам боши узра кўтарди.

Морган ўз фаолияти давомида 750 дан ортиқ учрашув ўтказди ва Англия футболининг тўртта дивизионида ўйнади.

Шундай қилиб, якшанба куни "Тоттенхэм"га қарши ўйинда Уэс "Лестер" либосидаги сўнгги учрашувини ўтказади. Шунингдек, унинг жамоадошлари Кристиан Фукс ва Мэтти Жеймс ҳам жамоадан кетмоқда.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика