Леонид Сенкевич: “Тўп назорати кўпроқ бизда бўлди”
09 may 2015 09:31
News
Леонид Сенкевич: “Тўп назорати кўпроқ бизда бўлди”
Ўзбекистон Биринчилигининг 1-босқич, 7-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Чуст-Пахтакор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Леонид Сенкевич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлдик. Ўйин давомида тўпни назорат қилиш борасида мезбонлардан устунлик ҳам қилдик. Футболчиларимиз “Оқ-тепа” посбони билан бирга-бир вазиятга ҳам чиқиб боришди, бироқ гол ура олмадик. Бундай ҳолатга биринчи марта тушаётганимиз йўқ.
Маҳаллий ўйинчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар ўзларига билдирилган ишончни тўла оқлашди. Айниқса, ёш футболчиларим ўзларини кўрсатишди. Бироқ нисбатан тажрибали бўлган дарвозабон Асилбек Омонов ва Маъмур Султоновга эътирозим бор. Иккинчи гол уларнинг виждонига ҳавола. Бундай савиядаги футболчилар бу каби голларни ўтказиб юбормаслиги керак.
Раҳбарият билан гаплашаман. Бундан кейин футболчиларга имконият бермайман. Уларга етарлича имконият берилди. Яна нима дейишим мумкин? Қолган учрашувларда қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз ва ғалабаларни қўлга киритамиз, деган умиддаман.

Link :
Source : oq-tepa.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments