Latest news

19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  0 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   2 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  6 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  3 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  21 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  2 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  8

Леонид Сенкевич: "Футболчиларим футбол ўйнашни исташмаяпти" News

Леонид Сенкевич: "Футболчиларим футбол ўйнашни исташмаяпти"

Ўзбекистон Про-лигаси 8-тури доирасида "Нурафшон" - "Локомотив-БФК" (5:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Леонид Сенкевич ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йирик ҳисобда имкониятни бой бердик. Ўтказилган барча 5 голда ўз футболчиларимни айблайман. Негадир улар футбол ўйнашни исташмаяпти. Ваҳоланки клуб раҳбарияти футболчилар учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Клубда молиявий томондан муаммолар йўқ. Уй учрашувларини ТТЙМИ стадионида қабул қиляпмиз. Футболчиларга бундан ортиқ яна нима керак? Ёрдамчи мураббийларим машғулотларни бугунги кун талаби даражасида олиб боришмоқда. Бугунги мағлубиятдан кейин шундай машғулотларни ўтказаётган мураббийларга ачиндим.

2016 йили Испанияда 1 ой давомида амалиёт ўтказдим. Демоқчиманки, машғулотларни ўша ерда кўрган тартибим бўйича ўтказиб, иш услубимга бошқачароқ тарзда ёндашяпман. Футболчилар эса мураббийлар меҳнатини қадрласин ва ўз касбига ҳамда футбол майдонига ҳурмат билан қарасин.

Футболда бир гап бор. Жамоа ютқазса мураббий айбдор бўлади", - деди Сенкевич.

Неъматжон Аҳмедов суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика