Latest news

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Лэмпард: "Ёш футболчиларга эшикни очадиган вақт келди" News

Лэмпард: "Ёш футболчиларга эшикни очадиган вақт келди"

"Челси" бош мураббийи Френк Лэмпард "Сент-Патрикс"га (4:0) қарши ўйиндан кейинги фикрлари блиан ўртоқлашди.

"Энди буёғига ўзларини бугунгидек кўрсатишлари учун ёшларга ҳам эшикни очиш керак. Мэйсон Маунт, Томми Абрахам ва Фикайо Томори каби футболчиларнинг ўйинларини кўрдингиз. Бу шундай ўйинки, биз шундай жиҳатларни кўриб олишимиз, жамоамизни янада рақобатбардош қила олишимиз керак.

Бундай ўйинлар орқали ёшлар ўзларини асосий таркибга мос эканликларини ҳам кўрсатиб қўя олишлари ҳам даркор. Янада кўпроқ голлар уришимиз керак. Умуман олганда ўйинни яхши ўтказдик, айниқса биринчи бўлимни. Вақтлар ўтмоқда ва биз ҳам ҳужумдаги ўйинларимизни анчагина тартибга солиб олишни уддалаяпмиз.

Бундай ўйинлардаги ғалабалар футболчига нафақат ишонч, балки жисмоний ҳолатини ҳам яхшилаб олишига имкон беради. Ажойиб машғулотлар ва бундай баҳслардан кейин олдинга қадам ташлаётганимизни сезяпман. Аммо жисмоний жиҳатдан ҳали анчагина кўп ишлаш керак. Олдинда оғир мавсум бизни кутиб турибди", - деди Лэмпард.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика