Latest news

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

ЛегионерУз. Қатарда ўзбекистонлик футболчилар учун оғир кун. Умумий ҳисоб — 0:8 News

ЛегионерУз. Қатарда ўзбекистонлик футболчилар учун оғир кун. Умумий ҳисоб — 0:8

Қатар Юлдузлар Лигасининг 20-тури ўзбекистонлик футболчилар учун омадсиз келди. Мавсум якунига етиб боргани сайин, омадсизликлар кўниктириб улгурди.

“Ал-Гарафа” клуби нима қилиб бўлса-да кучли тўртликка илинишни мақсад қилганди. Кечаги ўйиндан кейин жамоа бунга эришишни ҳам бошлади. Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” меҳмони бўлган “Гарафа” йирик ғалабага эришди. Таркибнинг энг машҳур футболчиси Уэсли Снайдер дублга эришди, яна 1 та гол форслар ҳужумчиси Таремий ҳисобига ёзилди.

“Ас-Сайлия” бош мураббийи Абдухолиқовни 64-дақиқада алмаштирди ва унинг ўрнига бразилиялик Вагнер Рибейрони майдонга туширди. Бироқ бу ҳам иш бермади. 

Al-Sailiya

Qatar Stars League . Round 20

09/03/2018, 20:00

3
:
0
Finished

Al-Gharafa

45'
90'

Санжар Турсунов ҳаракат қиладиган “Ал-Ҳарайтият” клуби эса янада шармандали ҳисобда мағлуб бўлди — 0:5. Ҳафта бошида Тошкентнинг “Локомотив” клубини 3:2 ҳисобида таслим қилган пешқадам “Ал-Дуҳайл”, аутсайдер рақибига имкон қолдирмади ва пойтахтимизга хуш кайфиятда келадиган бўлди. “Локомотив” эса Суперлиганинг 2-турида очко йўқотди.

Турсунов майдонда 67 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ўрнини бўшатиб берди. У 24-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди ҳам.

Al-Khuraitiat

Qatar Stars League . Round 20

09/03/2018, 22:10

5
:
0
Finished

Al-Duhail SC

45'
90'

Championat.asia статистикаси

Яна 2 тагина турдан кейин Қатар Юлдузлар Лигасида мавсум ўз якунига етади. Шунингдек, Турсунов ҳамда Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўз жамоалари билан шартномалари тугайди. Сизнингча улар фаолиятини Қатарда давом эттиргани яхшими?

Author :
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика